Исроил Буюк Британиянинг Ғарбий Соҳилдаги Исроил аҳоли пунктларига қарши санкцияларига жавобан Шарқий Қуддусдаги Британия консуллигини ёпади ва Кирьят-Гатдаги Фуқаролик-Ҳарбий Мувофиқлаштириш Марказидаги Британия вакилларининг ишини тугатади.
Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар эълон қилди.
Шунингдек, Исроил Рамаллаҳда Фаластин миллий маъмурияти хавфсизлик кучлари учун Британия ҳарбий машғулотларини ўтказишга тўсқинлик қилиш ва 12 нафар Британия сайланган вакиллари ва бошқа Буюк Британия фуқароларининг киришини тақиқлаш ниятида.
Саар Буюк Британиянинг санксияларини Исроилнинг ички ишларига аралашув деб атади. Унинг сўзларига кўра, Лондон ва шунга ўхшаш санкцияларни эълон қилган бошқа мамлакатларнинг баёнотлари фақат Фаластин-Исроил можаросига ечим топиш имкониятини кечиктиради.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибанд Исроил аҳоли пунктларига қарши янги санкцияларни эълон қилган эди. Лондон ушбу ҳудудларда ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилишни, аҳоли пунктларини қуриш ва молиялаштириш билан боғлиқ бир қатор хизматларни кўрсатишни, шунингдек, ушбу ҳудудда кўчмас мулк рекламасини тақиқлайди.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.
Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.
49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.
Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ватандошимиз касаллик даврида уй шароитида норасмий шифокорлар кўмагида даволанган. Даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, қонида инфекция ривожланган ҳамда организмида кучли реакция кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.