Исроил марказида ҳаво ҳужуми сиреналари янгради
Исроил марказида ҳаво ҳужуми сиреналари янгради. Бу ҳақда Исроил армияси хабар берди.
“Гуш Дан ҳудудида (Исроилнинг марказий ҳудуди) сигнал сиреналари янгради”, — дея армия матбуот хизматидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
5 август куни Исроил Ғазо секторида “Исломий жиҳод”га қарши “Тонг” операциясини эълон қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можаросининг барча томонларини вазминлик кўрсатишга ва ўт очишни тўхтатиш режимига қайтишга чақирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).