Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху идорасидан берилган баёнотга кўра, Ҳамас озод этилиши режалаштирилган уч аёлнинг исмлари рўйхатини топширди. Булар Роми Гонен, Эмили Дамари ва Дорон Штайнбрехер.
Ўт очишни тўхтатиш келишуви дастлаб 7:30 да бошланиши режалаштирилган бўлса-да, Марказий Европа вақти билан 10:15 да кучга кирди. Кечиктиришга гаровга олинганлар рўйхатини кеч тақдим этган ХАМАС гуруҳи ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани сабаб бўлган. Жангарилар кечикишни “техник сабаблар” билан изоҳлаган, Исроил эса рўйхатни олишдан олдин Ғазодаги Хамас позицияларига ҳужум қилишда давом этган.
Уч нафар гаровга олинган биринчи гуруҳ бугун соат 15:00 да Исроилга қайтиши керак. Дастлабки олти ҳафта ичида яна 30 кишини озод қилиш режалаштирилган. Исроил томони маълумотларига кўра, 98 киши ҲАМАС томонидан асирда қолган.
Яқин Шарқ бўйича эксперт Майкл Хоровитснинг қайд этишича, келишувни амалга ошириш биринчи босқичдан кейинги босқичларга ўтишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
“Доимий ўт очишни тўхтатиш шартлари ҳали келишиб олинмаган ва биринчи босқични амалга ошириш жараёнида муҳокама қилинади”, — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.