Фаластин Асирлар Жамияти ва Фаластин Озодлик Ташкилотининг Асирлар ва Озод қилинганлар Қўмитаси қўшма баёнотида, Исроил аскарларининг Ғарбий Соҳил ва Қуддусда босқинларини давом эттираётгани маълум қилинди.
Ушбу маълумотларга кўра, кечадан бери
Ишғол остидаги Шарқий Қуддус билан Ғарбий Соҳилдаги Ал-Халил, Байтуллоҳим, Рамаллаҳ, Наблус ва Женин шаҳарларида уюштирган рейдларда Исроил аскарлари, журналист Сами аш-Шами ва собиқ маҳбуслар бўлган 15 нафар фаластинликни қўлга олди.
2023 йил 7-октабрдан буён Ғарбий Соҳилда Исроил томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 7225 нафарга етди.
Баёнотда, Исроил кучларининг Ғарбий Соҳил ва Қуддусда уюштирган рейдлар чоғида фаластинликларни калтаклагани ва қўлга олинганларнинг оилаларини таҳдид қилгани қайд этилди. Бу жараёнда Исроил кучлари Фаластин фуқароларининг уйлари ва машиналарига зарар етказди.
2023 йилнинг 7-октабр куни Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум бошлаганидан бери босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши ҳибсга олишлар, рейдлар ва ҳужумлар сони ортиб бормоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.