Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Исроил мудофаа армиясига (ЦАҲАЛ) Ғазо сектори аҳолисига «ихтиёрий равишда анклавни тарк этиш» ва уларни қабул қилишга рози бўлган исталган жойга кетиш имконини берувчи режа тайёрлашни буюрди, деб ёзади The Times of Israel вазир идораси баёнотига таяниб.
Режада қуруқликдаги ўтиш жойлари орқали чиқиш, шунингдек, денгиз ва ҳаво йўллари орқали чиқиш учун «махсус келишувлар» кўзда тутилади. «Ғазо аҳолисига бутун дунёда бўлгани каби чиқиш ва иммиграция эркинлиги берилиши керак», — дея вазирнинг сўзларини келтиради нашр.
Кац бу ҳақда кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан қўшма матбуот анжуманида АҚШ Ғазо секторини «ўз назорати остига олишини» айтганидан сўнг маълум қилди. Унинг қайд этишича, фаластинликлар Ғазога қайтмаслиги керак, чунки бу ҳудуд «улар учун жуда ноқулай». Ғазо ўрнига, унинг сўзларига кўра, фаластинликларга яшаш учун «яхши, янги, чиройли ер майдони» бериш керак.
Трампнинг сўзлари араб давлатлари ва АҚШнинг бошқа иттифоқчиларининг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Washington Post. Саудия Арабистони қироллик «пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этиш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатларни давом эттириши ва бусиз Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмаслиги» ҳақида баёнот эълон қилди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, ўз навбатида, Ғазода «этник тозалашнинг ҳар қандай шаклига» қарши чиқди, бироқ Трампнинг таклифини тилга олмади. «Ечим излашда муаммони чигаллаштирмаслигимиз керак», — деди у.
Оқ уй Трамп баёнотининг баъзи қисмларини юмшатишга ҳаракат қилди. Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитт журналистларга Трампнинг таклифига кўра, фаластинликлар Трамп айтганидек, бутунлай эмас, балки вақтинча кўчирилишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Трампнинг режаси «АҚШ ҳарбийларининг Ғазо секторида бўлишини англатмайди». Трамп эса бир кун аввал Ғазода хавфсизликни таъминлашга ёрдам бериш учун АҚШ қўшинларини юборишини истисно қилмаганди.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.