Times журналининг 19 ноябрь куни берган хабарларига кўра, Испанияда йўлни кенгайтириш ишларини олиб бораётган ишчилар мамлакатда ислом ҳукм сурган даврга тегишли бўлган энг қадимий қабристонлардан бирини топишди. Бу ерда 300 га яқин мусулмоннинг қабри аниқланган.
Ушбу топилма тарихчиларни ислом дини билан боғлиқ бўлган янги маълумотлар базаси билан таъминлайди. Пиреней ярим оролида ислом дини саккиз асрга яқин асосий динлардан бири бўлган.
Испаниянинг Сарагоса шаҳри яқинидаги Таусте ҳудудида ишлаётган ишчилар дастлаб одам қолдиқларига дуч келдилар. Шундан кейин бу ерга археологлар чақирилади. Воқеа жойига етиб келган археологлар 300 га яқин қабрни аниқлашади. Мазкур ҳудуддаги қабрларнинг баъзилари саккизинчи асрга бориб тақалади.
«Биз Пиреней ярим оролида энг қадимий ва энг яхши сақланиб қолган мусулмонлар қабристонларидан бирини кашф этдик», деди археолог Рафаел Лаборда.
Сарагоса тарихда мусулмонлар ва христианлар тўқнаш келадиган жанг майдонларидан бири бўлган.
“Бу қабристон ислом ҳукм сурган ҳудудларнинг чегарасида жойлашган. Христиан подшоҳликлари ушбу қабрларга хавф слоган” дея қўшимча қилди Лаборда.
Ҳудудда олиб борилган дастлабки таҳлил тарихда бу ерда яшаган мусулмонлар аҳолиси илгари ўйланганидан кўп эканлигини кўрсатмоқда. Археологларнинг таъкидлашича, энди ДНК таҳлили ушбу аҳолининг келиб чиқишини аниқлайди ва минтақанинг ислом динини қабул қилиши ҳақида маълумот беради.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.