Испания ҳукумати бугун 27 май, чоршанба кунидан расман 10 кунлик мотамни эълон қилди. Бу ҳақда молия вазири Мария Хесус Монтеро.кеча маълум қилди.
«Бугун эрталаб вазирлар кенгаши коронавирус пандемияси қурбонлари учун бутун мамлакат бўйлаб расмий мотам эълон қилинганлиги ҳақидаги декларацияни қабул қилди. Мотам чоршанба, яъни эртадан бошлаб 10 кун давом этади. Давлат бинолари ва ҳарбий денгиз кучларидаги барча байроқлар туширилади», — деди Монтеро.
Қайд этилишича, Испанияда вафот этганларнинг ҳар 10 тадан 8 таси 70 ёшдан ошганлар бўлиб, шунинг натижасида ўлим ҳолати ошиб кетган.
Хотира маросими қирол бошчилигида ўтказилади.
Бу Испания тарихида энг узоқ давом этувчи мотам бўлади. Миллий мотам охирги марта 2017 йил августда Барселона ва Камбрильсда содир этилган терактлардан кейин эълон қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, эпидемия бошлангандан бери Испанияда 26,8 минг киши вафот этди, 235 минг кишида коронавирус аниқланди.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.