Испания Россиянинг Sputnik V вакцинасидан фойдаланишга қарши эмас

Испания Россиянинг Sputnik V вакцинасидан фойдаланишга қарши эмас

Испания Европа Иттифоқининг дори-дармон бўйича органи Sputnik V вакцинасини маъқуллаган тақдирда ундан фойдаланишга қарши эмас, деди чоршанба куни Испания Соғлиқни сақлаш вазири Каролина Дариас.

Россия ўтган йилнинг ёзида ўзининг ҳали синовларнинг барчасидан ўтиб улгурмаган Sputnik V вакцинасини рўйхатдан ўтказганди. Кўплаб мамлакатлар Россиянинг ушбу ҳаракатини қоралашди.

Лекин, 2 февраль куни Lancet номли тиббиёт журналида чоп этилган мақолада айтилишича, Sputnik V вакцинасининг учинчи босқич синовларида 20 минг киши қатнашган ва ушбу вакцинанинг самарадорлиги 90 фоиздан ошиқроқ бўлди. Бу эса Sputnik V нинг Moderna ва Pfizer вакциналари билан бир хил самарадор эканини кўрсатди.

«Испания Европа Дори-дармон Агентлиги томонидан маъқулланган ҳар қандай вакцинани қабул қилишга тайёр. Европа Дори-дармон Агентлигининг тасдиғи ҳар қандай вакцинани сотиб олишимиз учун ягона шарт ҳисобланади» деди Дариас Россия вакцинасидан фойдаланиш ҳақида берилган саволга.

Ҳозригача Sputnik V вакцинаси 15 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Белоруссия ва Арманистон каби собиқ иттифоқ давлатлари, Венесуела ва Эрон сингари Россия иттифоқчилари, шунингдек, Аргентина, Жазоир, Тунис ва Покистонда тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!