Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов ЖЧ нимчорак финалидан ўрин олган Италия билан ўйин олдидан фикрларини билдирди.
- Италияга қарши ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Барча ўйинларга ёндашганимиздек, Италия билан ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўряпмиз. Жамоада кайфият аъло даражада. Худо хоҳласа, эртанги баҳсга 100% тайёр бўламиз.
- Бизда жароҳатланган футболчилар йўқми?
- Кичик жароҳат олган футболчилар бор. Энг катта йўқотиш — бу дисквалификацияга учраган Муҳаммад Ҳакимов.
- Италияни ўрганиб чиқишга улгурдингизми?
- Италиянинг ЖЧдаги барча ўйинларини кўриб чиқдик. Нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири деб бемалол айта оламиз. Шунга қарамасдан, жамоамизда характер бор. Ўйлайманки, эртага футболчиларимиз бор потенсиалини намойиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, U-17 мундиаль нимчорак финали доирасидаги Италия – Ўзбекистон учрашуви 18 ноябрь куни 17:30 да бошланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.