Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 15-20 фоизи электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилмоқда. Хусусан, 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 млрд кВт.соат электр энергиясининг 12 млрд кВт.соат ҳажмдагиси ёки 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормаган. Халқаро стандартлар бўйича электр энергияси етказиб беришдаги техник йўқотишлар ўртача 7-8 фоизни ташкил этиши керак.
Ҳозирда ортиқча йўқотилаётган 6 млрд кВт.соат электр энергияси ойига ўртача 350 кВт.соат ток ёқадиган 2,5 миллиондан ортиқ истеъмолчининг 7 ойлик истеъмолига тенг.
Электр узатиш тармоқлари, трансформаторлар ва бошқа инфратузилмани модернизация қилиш энергетика тизимига бозор механизмларини жорий қилишнинг асосий сабабларидан бири эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.