ИШИД Афғонистонда уч нафар аёл журналистни ўлдирди

ИШИД Афғонистонда уч нафар аёл журналистни ўлдирди

Сешанба куни кечқурун Афғонистоннинг шарқий ҳудудида oммавий ахборот воситаларининг уч нафар ходими ўлдирилди. ИШИД жангари гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.

SITE разведка гуруҳининг маълум қилишича, ИШИД ўзининг жангарилари шарқий ҳудуддаги Жалолобод шаҳрида Эникас ТВнинг тўрт нафар аёл ходимини ўққа тутганини айтган. Оқибатда, уларнинг учтаси вафот этган ва биттаси жиддий жароҳатланган.

Эникасс ТВнинг директори Залмай Латифининг айтишича, аёллар телевидение биносидан чиқиб кетгандан кейин уларга ҳужум қилинган.

«Улар офисдан уйга пиёда кетаётганларида ўққа тутилишган», деди Латифи.

Нангархар вилоят касалхонасининг матбуот котиби Заҳир Адел ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!