Ис газидан яна бир киши вафот этди

Ис газидан яна бир киши вафот этди

Ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этиш билан боғлиқ навбатдаги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Кеча, 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани “Кумушқирғоқ” МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолган.
 
Оқибатида фуқаро иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, шифохонага келтирилган. У шифохонага келтирилганда вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!