Интернетдаги пост бутун оилани "Флоренс" тўфонидан сақлаб қолди

Интернетдаги пост бутун оилани "Флоренс" тўфонидан сақлаб қолди

АҚШнинг Нью-Берн шаҳрида истиқомат қилувчи оила Твиттерга жойлаган пости натижасида сув тошқинидан омон қолишга муваффақ бўлди. Бу хабар “Fox 31” томонидан маълум қилинди.

Маҳаллий фуқаро Брианна Перри уйида телевизорни томоша қилгаётган пайтида сув тошаётгани ҳақида билиб қолади. Аёл онаси билан гаплашмоқчи бўлаётганида оёқлари остида сувни ҳис қилади. Кейин у уйдаги барча электр токини ўчиради ва қутқарувчиларни чақиради, лекин улар келишмайди. Сув туфайли Брианна онаси ва бувиси билан томга чиқиб олади. Шу онда у умидсизликка тушиб қолади ва ижтимоий тармоққа пост жойлайди.

Қизнинг мурожаати Интернет орқали жуда тез тарқалиб, бир неча соат ичида беш мингдан ортиқ томоша қилинади. Бунинг натижасида жабрдийдаларнинг уйига одамларни табиий офатлардан қутқариш билан шуғулланадиган Cajun Navy кўнгиллилари келишади ва эвакуация қилишга ёрдам беришади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!