Институт дипломини олиб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Институт дипломини олиб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. бошқа бир фуқаро Ҳ.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.Р. ва З.Р. 2 нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро туризм ва маданий мерос техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!