Ҳиндистонда фуқаролик жамияти ва мухолифатга босим фонида мазкур мамлакат мусулмонлар учун тобора хавфли жойга айланмоқда. “Жанубий Осиё жамоаси” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида ана шундай дейилган.
“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, мазкур ташкилот “Жанубий Осиёда озчиликларнинг ҳолати” номли йиллик ҳисоботини эълон қилди. Муаллифларнинг таъкидлашича, бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигидаги Ҳиндистон халқ партиясининг миллатчилик йўлини танлаши мамлакат мусулмонларига босимнинг ошишига олиб келган.
Ҳисоботда ўтган йили Ҳиндистон марказий ҳукумати томонидан тайёрланган фуқаролик миллий реестри туфайли миллионлаб мусулмон фуқароликсиз қолиши мумкинлига эътибор қаратилган. Ваҳоланки, фуқаролик ҳақидаги қонунга киритилган ўзгартириш Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан келган ва мусулмон бўлмаган муҳожирларга фуқаролик олиш имкониятини беради.
Шунингдек, “Жанубий Осиё жамоаси” ҳисоботида ҳиндистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматнинг ва у қўллайдиган мафкуравий гуруҳларнинг мунтазам таҳдиди остида эканлиги айтилган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.