Инклюзив таълим йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилади

A A A
Инклюзив таълим йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва спортга жалб қилиш бўйича миллий тизим яратилиши, уларнинг ўқиши, касб-ҳунар ўрганиши ва ишлаши учун тўсиқсиз муҳит яратиш чоралари кўрилиши, бунда ногиронликни касалликка қараб эмас, балки шахснинг мустақил ҳаракати, ўзини ўзи эплаши, мулоқот қобилияти ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига қараб белгилаш тизимига ўтилиши таъкидланиб, ана шу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар берилган эди.

Видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, инклюзив таълим қамровини кенгайтириш, ана шу тоифадаги ёшларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Андижон давлат педагогика институти ректори, профессор Бахтиёржон Расулов Хўжаобод туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ҳамда Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 17- кар болалар махсус мактаб-интернатида бўлди.

Институт ректори Хўжаобод туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасидаги таълим жараёнлари, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Таъкидлаш керакки, 1968 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур мактаб-интернат заиф эшитувчи болаларга мўлжалланган Фарғона водийсидаги ягона таълим муассасаси ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу мактабда «Замин» фонди васийлигида 225 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб- интернатда 4 та тайёрлов гуруҳи, 22 та академик синфларда 65 нафар дефектолог ва сурдопедагог иш олиб бормоқда.

Шундан сўнг институт ректори Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 17- кар болалар махсус мактаб-интернатида бўлди. Мактаб 1985 йилда очилган ушбу мактабда бугунги кунда 215 нафар ўқувчига 140 нафар педагог-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Ректор юқоридаги мактабларда ногирон болаларнинг ўқиши учун зарур шарт-шароитлар, қўшимча қулайликлар яратиб берилганлигини эътироф этди. Жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг қизиқишлари, келажак режалари хусусида мутахассислар кўмагида улар билан мулоқот ўтказилди. Мулоқотларда ёшлар ўқишга, илм олишга бўлган иштиёқлари баланд эканлигини таъкидлади.

Келгусида ушбу таълим муассасалари билан Андижон давлат педагогика институти ҳамкорлигини йўлга қўйиш, мактаблар битирувчилари учун институтда “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш, жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни олий таълимга қамраш, шунингдек, ҳамкорликда инклюзив таълимни ривожлантириш, таълим методлари ва дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда эҳтимолий “тахт” транзити ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди.

АҚШда “асрнинг энг ижобий бурилиши” юз берди

Мазкур чиқиш Россия босқинининг тўрт йиллиги санасига тўғри келган бўлса ҳам Украинадаги уруш қисқача тилга олинди.

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.

"Ал-Ҳилол" футболчилари Бензема билан шартнома имзоланганидан афсусда

Бу ҳақда "Ball Zone" нашри хабар бермоқда.

Элдор Шомуродов Италияга ташриф буюрди

Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италияга борди.

Петербургда болани қутқарган ўзбекистонлик яна бир мукофотга сазовор бўлди

Хайрулло Ибадуллаев бу мукофотни қўлга киритган тўртинчи одам бўлди, дея маълум қилди Маргарита Симонян.

Эрон Россия билан махфий битим тузди

Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради

Тошкентда ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар ушланди

Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Роналду қарорини бирдан ўзгартирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан бирга Саудия Про-Лигасининг 22-турида «Ал-Фотиҳ»га қарши ўйин учун сафарга йўл олди.

Эрон бойитилган уран захираларидан воз кечишга рози бўлди

Бу ҳақда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаиди CBS News телеканалига берган интервьюсида маъулм қилди.

Эрон президенти ҳужумларда жароҳат олдими?

Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.

Трамп Эронга қарши операция пайтида Америка қўшинларининг ўлганини тан олди

Трамп бу ҳақда бугун Эронда операция бошланишига бағишланган видеомурожаатда айтган.

Мудофаа вазири: “Исроил Эронга қарши ҳужум уюштирди”

Times of Israel газетасининг хабар беришича, Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац бу ҳақда эълон қилди.

Жасад 80 кундан сўнг топилди

Бекобод шаҳрида ички ишлар ходими томонидан машинада уриб юборилган ва каналга ташлаб юборилган 43 ёшли фуқаронинг жасади 80 кундан сўнг аниқланди.

Эрон баллистик ракеталар учирди

Эрон томонидан баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Эрон ТИВ: Олий раҳбар ва президент тирик

Аббос Ароқчи маълум қилишича, Али Хоминаий ва Масъуд Пизишкиён тирик ва хавфсиз жойда.

Нетаняҳу: Операция узоқ давом этади

Биньямин Нетаньяҳу ҳарбий операция қисқа муддатли бўлмаслигини маълум қилди.

Эрон Ҳормуз бўғозини ёпиш ҳақида буйруқ бергани маълум қилинди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрондаги Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиш ҳақида буйруқ бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Дубайда портлаш: Palm Jumeirah ҳудудида ёнғин

Palm Jumeirah туманида ракета зарбасидан сўнг меҳмонхона биносида ёнғин чиққан.

Буюк Британия Эронга қарши операцияларда иштирок этмоқда

Буюк Британия Ҳарбий-ҳаво кучлари Яқин Шарқда Эрон томонидан Исроил ва АҚШ объектларига йўлланган ҳужумларни қайтаришда иштирок этмоқда.

Исроил Эроннинг стратегик мудофаа тизимларига қарши зарбаларни якунлаганини билдирди

Исроил мудофаа кучлари Эроннинг стратегик мудофаа тизимларига қарши амалга оширилган йирик ҳарбий зарба якунланганини эълон қилди.

Доналд Трамп Эрондаги ҳарбий амалиётлар борасида расмий баёнот берди

Доналд Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланганини расман тасдиқлади.

Британия дипломатлари Эронни тарк этмоқда

Бу ҳақда 27 февраль куни Британия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Хитой элчихонаси фуқароларга Эронга сафар қилмасликни тавсия қилди

Бу ҳақда 27 февраль куни The Global Times нашри хабар берди.

БМТ: Эронда 9 450 кг юқори даражада бойитилган уран сақланмоқда

БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.

Макрон: Меркосур келишувини «вақтинча» қўллаш — ёмон янгилик

Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.

АҚШ ўз дипломатларини зудлик билан Исроилни тарк этишга чақирди

АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.

Қозоғистон ТИВ: Эрондаги фуқаролар зудлик билан чиқиб кетиши керак

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудида бўлиб турган фуқароларини хавфсизлик сабабли зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.

Покистон — Афғонистон: «очиқ уруш»гача қандай етиб келди?

Бу икки давлат ўртасидаги кескинликнинг жиддий кучайганини ва минтақавий хавфсизлик учун янги таҳдидлар юзага келганини кўрсатди.

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилдаги ўзбекистонликлар мамлакатдаги мураккаб вазият сабабли хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор беришга чақирилди.

10 синф ўқувчиси BMW машинасида уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

Кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган.

Тарихий Ортаҳисар қишлоғи Cittaslow тармоғига қўшилди

Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.

Покистон билан можарода 133 нафа афғон аскари ҳалок бўлди

Ислом Республикасининг ахборот вазири Аттауллоҳ Тарар бу ҳақда Х саҳифасида эълон қилди.

Буюк Британия Эпштейннинг самолёти Қироллик ҳаво кучлари базаларидан фойдаланганлиги бўйича текширув бошлади

Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар берди.