Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.P.” ва “G.B.” МЧЖларнинг раҳбари М.И. томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш учун ажратилган 962,5 млн сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида фермер хўжаликларига ускуналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали собиқ бош менежери Д.Н. 3 та таъминотчи корхона масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқарога иссиқхона фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан, 180 млн сўм кредит маблағларни нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар Ш.З. ва Г.И. фуқаро З.Д.нинг ишончига кириб, унинг синглиси номига гўёки бир йил давомида ЯТТ фаолияти билан шуғулланиб келганлиги ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб, тикувчилик йўналишида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришлари эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.
2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.
"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.