Имомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Имомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Биринчи президент қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.  

Тожикистон президентининг биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди. Имомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!