Иман Халиф Олимпиада ёпилиш маросимида Жазоир байроқдори бўлишдан маҳрум қилинди

Иман Халиф Олимпиада ёпилиш маросимида Жазоир байроқдори бўлишдан маҳрум қилинди

Олимпиаданинг аёллар ўртасидаги бокс баҳсларида чемпионликка эришган Иман Халиф Париждаги Ўйинларнинг тананали ёпилиш маросимида Жазоир дедегацияси байроқдори бўлиши керак эди.

Associated Press хабарига кўра, аввалига Халқаро олимпия қўмитаси томонидан айнан Иман Халиф ҳамда Олимпиаданинг 800 метрга югуриш баҳсларида бронза медалини қўлга киритган Жамал Седжати Жазоир байроқдорлари бўлиши айтилганди. Аммо маросимга бир неча дақиқа қолганида Халифнинг ўрнини гимнастикачи Кайлия Немур эгаллади. Немур брус баҳсларида Олимпиада чемпиони бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Иманни гендер учун топширган тестдан ўта олмагани учун 2023 йилги жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилган эди. 25 ёшли Халиф Олимпиадада 66 кг вазн тоифасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. У олтин учун кечган жангда хитойлик Ян Люни очколар ҳисобига кўра таслим этди.

Бу Жазоирнинг аёллар бокси тарихидаги илк Олимпиада медали бўлди. Саралаш босқичида Иманнинг рақибаси италиялик Анжела Карини жангнинг 48-сониясида баҳсни давом эттирмасликка қарор қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!