Илон Маск Жо Байденнинг тириклигига шубҳа билдирди
Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ президенти Жо Байден ҳали ҳам тирик эканлигига шубҳа билдирди. У ижтимоий тармоқдаги тегишли постга изоҳда буни акс эттирди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Байден сўнгги пайтларда камдан кам ҳолларда омма олдида пайдо бўлишини таъкидлади. У Оқ уй раҳбари тирик ёки йўқлигини сўради. Маск бу постга жавоб бериб, елка қисаётган эркакнинг эможисини жойлаштирди.
Бир неча ҳафтадан бери Қўшма Штатларда Байденнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар тарқалмоқда. Июль ойида Байден жамоатчилик назаридан ғойиб бўлганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).