Илон Маск инсониятни Марсга ўз ҳисобидан олиб бормоқчи

Илон Маск инсониятни Марсга ўз ҳисобидан олиб бормоқчи

Илон Маск АҚШда «миллиардерларга солиқ» қўйиш таклифини яна бир бор танқид қилди ва ўз пулини Марсга инсониятни олиб бориш учун сарфлашни режалаштираётганини айтди.

«Менинг режам — бу пулни инсониятни Марсга олиб бориш ва идрок учқунини сақлаб қолиш учун ишлатиш», — деб ёзди Маск Twitter саҳифасида.

Ушбу ҳафтада Маскнинг бойлиги, Forbes маълумотларига кўра, 300 млрд долларга яқинлашди ва у Tesla компанияси акцияларининг ўсиши туфайли дунёдаги энг бой одамга айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!