Илк бор кўзи ожизлар учун 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда

 Илк бор кўзи ожизлар учун 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда

Бу йил  махсус таълим йўналишида имконияти чекланган ўқувчилар учун 2020-2021-ўқув йилида 160 номдаги дарсликлар чоп этилмоқда. Республика таълим маркази матбуот хизматининг хабар беришича, (https://t.me/uzauz/258) аввал ҳеч қачон кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун бундай катта ҳажмда дарсликлар чоп этилмаган.

Илгари кўзи ожиз ўқувчиларимиз учун чоп этилаётган Брайль дарсликларида расмлар сўз орқали ифодаланган. Бу йилги ўзгартиришлардан бири, ушбу дарсликларга бўртма шаклдаги  расмлар ва хариталарнинг киритилишидир. 

Шунингдек, илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайль дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!