Ҳўкиз ўйини ёки сохта «жиноят иши»ни уюштириш кимга ва нима учун керак бўлган?

A A A
Ҳўкиз ўйини ёки сохта «жиноят иши»ни уюштириш кимга ва нима учун керак бўлган?

“Hurriyat” газетасининг 12 июнь сонида эълон қилинган “Ҳўкиз ўйини” мақоласи сизни ўйга солиши аниқ. Жамиятда сақланиб қолган ва гоҳ-гоҳида бўлса-да бўй кўрсатиб турган ушбу фирибгарлик Ички ишлар тизимида рўй бергани ажаблантирмасдан қолмайди. 

Ўтган йилнинг май ойида Янгибозор туман ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили Сарвар Султонов ва мазкур бўлим профилактика нозири Жўрабек Одамбоев Жиноят кодексининг 241-1-моддаси (жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш), 209-модданинг – (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми, 238-модданинг (ёлғон гувоҳлик бериш) 2-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилди.

Туманнинг Боғолон қишлоғи Қатли маҳалласида яшовчи Жалил Ҳожибоевнинг бир бош новвоси унга қарашли “Жасур-Жалил” боғдорчилик фермер хўжалиги даласида боғлаб қўйилган маҳал йўқолиб қолгани бунга сабаб бўлди. Тергов ҳужжатларида қайд қилинишича, С.Султонов ва Ж.Одамбоев мол ўғирланганига оид оғзаки хабарга лоқайд қарашган. Республика Жиноят кодексининг 169-моддасида баён этилган ўғирлик ҳолати юз берганига қарамасдан, уни туман ички ишлар бўлимининг махсус дафтарига қайд қилдиришмаган. Молни эгасига топиб беришни ваъда қилиш билан кифояланишган. Ҳўкиз эгаси Ж.Ҳожибоев ва унинг отаси М.Ҳожибоевни шу атрофдаги Шовот мол бозори ва Гурлан туманининг айрим қишлоқларига бошлаб боришган. Бу уринишлардан наф чиқмагач, мол эгасининг тоқати тоқ бўлиб, ҳўкизи йўқолганидан сўнг орадан роппа-роса бир ҳафта ўтгач – 2018 йилнинг 25 май куни туман ички ишлар бўлимига шахсан бориб, ариза топширган.

Унинг бу ташрифи мазкур муассаса биносига кириш жойида юритиладиган махсус дафтарга қайд ҳам этилган. Лекин,негадир ушбу битик кейинчалик ўзгартирилган. “Ҳожибоев Жалил”дея қайд этилган ёзув устидан чизилиб, унинг ўрнига “Жонибеков Мақсуд”нинг исми-шарифи битилган. Бу ҳол Ж.Ҳожибоевнинг ички ишлар бўлимига чиндан ҳам ариза билан мурожаат қилгани, бироқ, масъуллар туманда содир этилган жиноятларни камайтириб кўрсатиш мақсадида, уни қасддан яширишганини кўрсатади.

Изқуварлар айни мақсадда мол эгаларини қорамол ўғирланмагани, аксинча йўқолиб қолгани, кейинчалик топилгани ҳақида кўрсатма беришга ундашган. Мазкур “кўзбўямачилик” прокуратура томонидан фош этилгани ва шу иш юзасидан жиноят иши қўзғатилганидан сўнг ҳақиқат очилди. Шундай қилиб, судга тақдим этилган ҳужжатларга қараганда, Боғолон қишлоғида ҳўкиз ўғирланиши билан боғлиқ воқеа қилни қирқ ёриб текширилган. Ўғирликни ҳаспўшлашга уринган ходимларнинг қилмиши фош этилган...

Суд “фавқулодда” ҳисобланган бу ишга анча жиддий ва синчковлик билан ёндошди. Уни кўриш жараёнида масаланинг ҳеч ким кутмаган, тамомила янги жиҳатлари очилди. Кўриб чиқилаётган ишнинг мазмун-моҳияти ва йўналишини бутунлай бошқа ўзанларга солиб юборишга туртки бўлган ҳолатлар кўринди. Чунончи, ички ишлар бўлимнинг ҳар иккала ходими ҳам судда нафақат ўзларига қўйилган айб, шунингдек, айблов билан боғлиқ барча воқеалар тафсилотини ҳам бутунлай инкор этдилар. Таажжуб. Суд ва терговга гувоҳ ҳамда холис сифатида жалб қилинган бошқа фуқаролар ҳам айнан шу йўсинда кўрсатма бердилар. Зикр этилган ҳолатларни мутлақо бошқача, ҳаттоки, аксинча мазмунда талқин этдилар. Суд ҳайъати кўп ўйинларни кўрган эди-ю, аммо ҳўкиз ўйинини кўрмаган эди.

Суд томонларнинг важлари, далил-дастакларига танқидий нуқтаи назар билан қарашдан ташқари, кўп сонли гувоҳ ва холисларнинг кўрсатмаларига алоҳида эътибор берди. Ишонч ҳосил қилмаган ҳолларда эса масалани воқеа жойига ҳам бориб ўрганди, берилган гувоҳликларнинг ҳақиқатга нечоғли мослигини синчиклаб текширди. Зотан, суднинг моҳияти ҳам айнан тергов материаллари билан суд залида айтилганлар ўртасида тарозининг палласини тўғри ушлашдадир.

Судда кўрсатма берган айбланувчи С.Султонов Ҳожибоевларнинг ҳўкизи йўқолгани ҳакидаги хабарни махсус профилактик тадбир юзасидан уларга қарашли фермер хўжалиги даласига борган пайтда йўл-йўлакай эшитгани, бу ҳақда унга ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмагани, молни излаб, унинг эгаси билан на бозор, на чор-атрофдаги қишлоқларга боргани, ички ишлар бўлими биносига кираверишдаги ўтиш жойида юритиладиган дафтардаги ёзувлар қалбакилаштирилганига дахлдор эмаслиги, кейинчалик молнинг “ўғирланганлик” ҳолатини текширишда қатнашган вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор вакили М.Саидов тушунтириш хатларини ўзи ёзиб, сўнгра имзо чектиргани, тергов органи ходимлари эса айбига иқрор бўлмаса, қамоққа олиш билан қўрқитганини баён этди. Суд айбланувчи Ж.Одамбоевнинг баёнотини ҳам тинглади. Унга кўра, тергов органи ходими унинг хизмат хонасида тинтув ўтказган, бу тадбир нима мақсадда амалга оширилаётганини маълум қилмаган. Ҳожибоевлар хонадонининг новвоси йўқолгани ҳақидаги хабарни эса тинтувдан сўнг маҳалла фуқаролар йиғини раисидан эшитган. Шу воқеадан кейин жиноят иши очилиб, тезкор вакил ва профилактика нозирини содир бўлган ўғирликни яширишда айблашган ва башарти қилмишидан тонса, ўзига нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чорасини қамоққа олиш тарзидаги чорага ўзгартириш билан таҳдид қилишган, ҳатто бу ниятини амалга ошириш учун хонасига конвойлик хизмати ходимларини ҳам чақиртиришган. Оқибатда терговчи томонидан ёзилган тушунтириш хатларини имзолашдан бўлак иложи қолмаган.

Жабрланувчи Ж.Ҳожибоев таъбир жоиз бўлса, судда янада шов-шувли тарзда кўрсатма берди. Унинг айтишича, ҳамма ёқда “ўғирланди”, дея овоза қилинган ўша дўнг пешонаси, думи ва оёқлари оқимтир, танаси эса қорамтир бўлган бир ярим яшар новвоси аслида ўғирланмаган, ипи ечилгани боис, номаълум томонга кетиб қолган. Мол йўқолгани ҳақида ҳеч кимга, жумладан “осойишталик посбонлари”га ҳам хабар беришмаган, ҳеч кимдан мадад сўрашмаган. Шу орада ҳўкизнинг ҳам дараги чиққан, уни бир неча чақирим наридаги Манғит канали соҳилларидан топиб келтиришган. Ушбу воқеадан сўнг орадан кўп ўтмай, туман прокуратураси ходимлари Ҳожибоевлар хонадонига келишган. Сўнгра ота-болани ушбу маҳкамага олиб кетишган ва 5-6 соат мобайнида тергов қилиб, ҳўкиз ўғирлангани ҳақида ариза ёзиш ҳамда шу иш юзасидан кўрсатма беришни алдов-авров йўли билан талаб қилишган. Ариза бор-йўғи расмиятчилик учун, ундан ҳеч ким азият чекмайди, жиноятни қайд қиламиз, холос. Сиз эса хотиржам яшайверасиз, дея ишонтиришган. Ҳўкиз эгаларининг мол ўғирланмагани, балки йўқолгани, орадан 4 кун ўтгач топиб келингани ва ҳозир уйда асралаётгани, уни бемалол бориб кўриш мумкинлиги ҳақидаги иддаоларига ҳеч ким қулоқ тутмаган. Пировардида, ички ишлар ходимларини айблаш ҳамда жиноят иши қўзғатиш учун асосий дастакка айланган машъум ариза ва тергов ходимининг айтгани бўйича ёзилган ажабтовур кўрсатма ана шу тариқа пайдо бўлган. Хонадон эгаларини кейинчалик тергов-тушунтириш ва гувоҳлик учун узоқ қишлоқ ва туман маркази орасида зир югуришга, асабларининг қақшашига олиб келган бу воқеалар бир неча ой узлуксиз давом этган. Бундан зада бўлган арзгўй-жабрланувчилар ахийри, ҳақиқатни қарор топдириш, беҳуда оворагарчилик ва асаббузарликларга чек қўйиш мақсадида, юқори маҳкамаларга мурожаат қилишган. Тергов тараф эса, “ҳўкиз ўғирлиги” билан боғлиқ ҳолатларни жиноятни “қасддан яшириш” сифатида кўриб, уни қатъият билан текшириш ва ўрганишда давом этган. Жабрланувчилар молимиз ўғирланмаган, шу боиски ички ишлар ходимларига на ёзма, на оғзаки тарзда хабар бермаганмиз, боз устига молимиз топилган, уни ўзимиз излаб, ўзимиз топганмиз. Ҳозир уйда боғлиқ турибди, дея қилган илтижолари барибир инобатга олинмаган. Аксинча, ҳар икки томонга ҳам тазйиқ ва таҳдид кучайтирилган. Машъум ариза ва баённомалар остидаги имзолар, сўроққа оид видеотасвирлар гарчи нохолис усуллар ёрдамида олинган бўлса-да, уларни дастаклашда давом этилган. Жабрланувчи Ж.Ҳожибоевнинг таъкидлашича, ота-болани ҳатто, туман ҳокимига айтиб, еридан ҳам, фермер хўжалигидан ҳам маҳрум этиш, ўзларини эса энг оғир жазога рўпара қилиш, мол-мулкини хатлаш билан қўрқитишган. Судда гувоҳ мақомида қатнашган М. Ҳожибоев ўғлининг бу кўрсатмаларини тўла тасдиқлади.

Суд жабрдийдалар берган кўрсатмаларга инонмаслиги мумкин эди... Бироқ ушбу ишда ота-боладан ташқари яна ўндан зиёд гувоҳ ва холис, чунончи маҳалла жамоатчилик тузилмаси раҳбари ў.Ражабов, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Ҳайитбоев, туман ички ишлар бўлими ходимлари — Х.Жонибеков, Б.Собиров, Ю.Аҳмедов, Б.Йўлдошев, фуқаролар — Д.ўойибова, М.Янгибоевнинг кўрсатмалари ҳам тингланди. Уларнинг бари деярли бир хил мазмунда кўрсатма бердилар. Гувоҳ ў.Ражабов Ҳожибоев оиласининг моли ўғирлангани ҳақида тергов ходимининг зуғуми ва дағдағаси остида кўрсатма беришга мажбур бўлгани, ўзи ёзиб, имзолаган тушунтириш хатини аслида терговчининг оғзидан чиққан сўзлар асосида битгани, ўз кўргани, билгани, эшитгани хусусида айтишга ҳам, ёзишга ҳам изн беришмагани, ўзлари хоҳлаган кўрсатмани олиш учун таҳдид ва тазйиққа таянишгани, қамоқ, қийноқлар билан қўрқитишгани, оқибатда терговчининг зўравонликка қаратилган хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, вилоят прокуратурасига шикоят-аризаси билан мурожаат қилгани, аммо унга ҳеч ким жавоб бермагани, турли дўқ-пўписалар асосида муқаддам, тергов ходимининг айтгани бўйича ёзган ва имзолаган кўрсатмалари аслида судланувчиларга нисбатан бўҳтон эканлигини таъкидлаб, ҳақиқатдан йироқ бундай сохта далилларни эмас, суддаги гувоҳлигини инобатга олишни сўради. Судда гувоҳлик берган маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Ҳайитбоев ҳам терговга берган кўрсатмаларини ўз хоҳиш-иродаси билан эмас, балки бу ишни ўйлаб топганларнинг зуғуми остида қоғозга битганини маълум қилди.

Судда тергов органи вакиллари — Д.Давлатов, Ж.Қурбонов, М.Жуманиёзов, Д.Султонов ҳам гувоҳлик бериб, айблов тарафнинг рўй берган воқеага нисбатан қарашини сўзларида собит турган ҳолда ҳимоя қилдилар. Судга ҳавола этилган факт ва далилларнинг тўғри ва асосли эканини таъкидладилар. Уларга кўра, суриштирув жараёнида жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тўла риоя қилинган. Сўров жараёнлари видео тасвирларда ўзининг аниқ-равшан аксини топган, расмийлаштирилган баённомалар эса сўралаётган шахснинг кўрсатмалари асосида ёзилиб, кейин имзо қўйдирилган, унда терговга жалб этилган шахсларнинг адвокатлари ҳам қатнашган. Гувоҳлардан Д.Болтабоев, М.Ҳасанов ҳўкиз йўқолган пайтда ички ишлар ходими либосидаги бир неча киши қушхона ва унинг яқинида жойлашган фермер хўжалигига келиб, бедарак кетган мол хусусида суриштирув ўтказганини билдирдилар.

... Суд мажлисида фикри тингланган кўпчилик гувоҳлар Ҳожибоевлар хонадонига қарашли новвос чиндан ҳам ўғирланмаганини айтишди. Бинобарин, жиноят ишига тиркалган аксарият факт ва далиллар ҳам айнан шу ҳолат — кўпчиликнинг фикрини ифодалайди. Шундай экан, ўғирланмаган мол учун кимларнидир айблаш ва жиноят иши очиш керакмиди? Бу иш худди қоронғу уйга кесак отишга ўхшайди. Натижада, беайб кишиларнинг “бурни қонашига”оз қолди. Машъум жиноят иши учун асосий дастак — ҳўкиз ўғирлиги воқеаси аслида рўй бермагани, жабрланувчи ва айбланувчилар бу иш юзасидан бирон-бир жойга арз қилиб боришмагани, айрим шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидангина норозилик билдиришгани ҳам рўй-рост юзага чиқди. Адолат тарозусини адл тортган суд эса қонун талабига мувофиқ иш тутди. Айб тасдиқланмади. Ноҳақ ва бемаврид қўзғатилган ишнинг жилла бўлмаса қурбонига айланаёзган кишилар айбсиз бўлиб чиқди. Терговда ҳам, судда ҳам бартараф этилмаган бир қатор шубҳа-гумонлар эса қонун талабига мувофиқ жабрланувчи ва судланувчилар фойдасига ҳал этилди.

Шу ўринда атоқли адиб, машҳур ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикояси ёдга тушади. Унда ҳам ола ҳўкиз йўқолиб қолади. “Йўқолмасидан илгари бормиди?” — дейди амалдор Амин. “Яхши ҳўкизмиди ё ёмон ҳўкизмиди?”

Зотан, ушбу «жиноят иши» ҳам бошдан оёқ спектакль, ўйиндан иборат экани кундай равшан. Назаримизда, судловнинг энг катта камчилиги ҳам ана шунда. Шу муносабат билан барча иштирокчиларга битта саволимиз бор: “ҳўкиз ўйини”дан мақсад нима эди? Бу саволга Хоразм вилоят, Янгибозор тумани ҳуқуқ-тартибот тизими мутасаддилари нима деб жавоб беришар экан?

 

Олимбой МАШАРИПОВ,

жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси,

 

Абдулла СОБИРОВ,

журналист.

Манба: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Фотофакт: АҚШ расман Россия ҳудудига айландими?

Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.

"Бу ҳали бошланиши": АҚШ Украинани даҳшатли фалокат ҳақида огоҳлантирмоқда

Эрон АҚШ учун Украинадан кўра муҳимроқ бўлиб қолди

Исроил худудига энди Ямандан ҳам ракеталар келиб тушмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълум қилди.

Эроннинг Исроилга учирилган ракеталари "юқори ҳалокатли" каллаклар билан жиҳозланган

Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги масаладан хабардор манбасига таяниб хабар берди.

Эроннинг ҳужумидан сўнг Исроилда ўлган яҳудийлар сони ортиб бормоқда

Бу ҳақда табиий офат қурбонларини аниқлаш ташкилоти (ZAKA) маълум қилди.

Исроил Эроннинг Машҳад аэропортида ёнилғи қуяётган самолётга ҳужум қилди (видео)

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва ўринбосари Исроил ҳужумларидан кейин вайроналар остида қолиб кетди

Бу ҳақда Iran International телеканали хабар берди.

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Исроилда беш нафар Украина фуқароси ҳалок бўлди

Украина консуллиги қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун Исроил полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Нетаняҳу Эрон разведкаси бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Молдова пойтахтида полиция ЛГБТ мухолифларини шафқатсизларча калтаклади ва ҳибсга олди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бузуқликни тарғиб қилишга қарши бўлганларга нисбатан кескин чоралар кўрмоқда.

Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Украина томони эса ҳалок бўлган россияликларнинг 27 та жасадини Россияга қайтарди.

ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

Уч кундан кам вақт ичида Эронга тегишли 170 дан ортиқ нишонлар ва 720 та ҳарбий инфратузилма объектлари йўқ қилинган.

Эроннинг Исроилга зарбалари қандай оқибатлар олиб келди?

Исроил ССВ маълумотларига кўра, Эрон ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлган, 385 нафар инсон тан жароҳати олган.

Эрон осмони ёпилди — БААни 2000 нафар россиялик сайёҳ тарк этолмасдан турибди

13 июн куни Исроил Эронга биринчи зарбаларни берганидан сўнг, Эрон ҳукумати ўз ҳаво кенгликларини ёпиб қўйди. Бу натижада авиакомпаниялар рейсларни бекор қилди ёки жадвалларга ўзгартиришлар киритди.

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

Трамп 36 та давлат фуқаролари учун АҚШга киришни чекламоқчи. Ўзбекистон рўйхатда борми?

АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.

Моссаднинг "пухта" операцияси: портловчи моддалар Эронга чемоданларда олиб кирилган

The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.

Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Германия Исроилнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватламоқда

Израиль Ташқи ишлар вазири Гидон Саар Германия ташқи ишлар вазири билан суҳбат чоғида Исроил Эрон ҳудудига ҳужумларини давом эттиришини маълум қилди.

Исроил Эрон фуқароларига мурожаат қилди: "Бу ҳудудлардан кетинглар"

"Биз айтмагунимизгача қайтманглар", дея қўшимча қилинади мурожаатда.

Паркентда 3 нафар бола бассейнда чўкиб, вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Трамп Эронни жиддий огоҳлантирди: "Бу ишни қила кўрманг..."

Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.