Қарши шаҳрида ҳожатхонаси санитар-гигеник талабларга жавоб бермайдиган метан «заправка»лар вақтинчалик газдан узиб қўйилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Ҳайитова бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қарши шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчаларининг санитар-гигеник ҳолатини ўрганган.
Ўрганишлар жараёнида Қарши шаҳридан ўтган давлат аҳамиятидаги A-380 Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов автомобил йўли ёқасида жойлашган «Коинот газ сервис» МЧЖ ҳамда Худойзод маҳалласидаги «Осиё метан» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш станцияси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Қайд этилишича, тадбиркорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги «Йўл ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 793-сон қарори талабларини қўпол равишда бузган. Улар аввалги ўрганишлар давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни ҳанузгача бартараф этмаган. Жумладан, ушбу метан «заправка»лардаги ҳожатхоналар белгиланган талабларга умуман жавоб бермаслиги аниқланган.
Қайд этилишича, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг ҳар иккаласида ҳам ногиронлар учун пандус ўрнатилмаган. Ҳожатхоналар мутлақо талабга жавоб бермайдиган аҳволда бўлган. Она-бола хонаси жиҳозланмаган. Ҳожатхонанинг ногиронлар учун хонаси эшиги ундан аравача сиға олмайдиган даражада тор қилинган. Бундан ташқари, «Осиё метан» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида канализация ҳожатхона ёнидан ўтган зовурга чиқарилган.
Таъкидланишича, ҳар иккала метан «заправка» эгаларига вазиятни ўнглашгач, газ таъминоти қайта тиклаб берилиши тушунтирилган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.