Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган 14 та назорат тадбирида 8,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар ундирилган

Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган 14 та назорат тадбирида 8,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар ундирилган

Жорий йилнинг I чорагида Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган 14 та назорат тадбирида 8,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар бюджетига ундирилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усмонов маълум қилди.

Шунингдек, Давлат бюджетига 140 млрд сўм қўшимча даромад манбалари аниқланди.

Республикамизнинг 5 та ҳудудида 2022-2023 йиллар давомида давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида амалга оширилган харидларнинг қонунийлиги ўрганилди.

Таҳлиллар давомида рақобатли усулларни четлаб ўтиб тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш, харид шартномаларини экспертизадан ўтказмаслик ва юқори нархларда харидларни амалга ошириш ҳолатларининг мавжудлиги маълум бўлди.

Бюджетдан энг кўп маблағ олувчи вазирликларга

Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари доимий тарзда бириктирилди ва асосий эътибор бюджет маблағлари сарфланишинг мониторинги ва самарасиз харажатларни олдини олишга қаратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 1-чоракда қабул қилинган

117 та ҳужжатидаги 5 287 та топшириқлари ижроси устидан “ijro.gov.uz” электрон тизими орқали кунлик назорат ўрнатилган.

Ўтган чоракда амалга оширилган масофавий назорат натижаларига кўра 260 та ҳолатда 37,2 млрд сўмлик молиявий хатоликларнинг барвақт олди олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!