Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланди

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланди

Парламент қуйи палатасига сайловлар 19 апрелдан 1 июнга қадар бўлиб ўтади ва овозларни санаб чиқиш 4 июнда якунланади. Овоз бериш жараёни Ҳиндистоннинг барча 28 штати ва саккизда иттифоқ ҳудудида бўлиб ўтади. Ҳаммаси бўлиб миллиондан ортиқ сайлов участкалари фаолият юритади.

Парламент қуйи палатасининг амалдаги таркибининг ваколат муддати 16 июнда тугайди ва палатанинг янги таркиби шу санагача шакллантирилиши керак. Охирги марта Ҳиндистон парламентининг қуйи палатасига сайловлар 2019 йилда бўлиб ўтган. Ўша сайловлар натижасида ҳукмрон “Бҳаратия Жаната” партияси кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонган ва унинг раҳбари Нарендра Моди яна мамлакат бош вазири лавозимини эгаллади.

Бу сайловнинг муҳим хусусияти шундаки, Нарендра Моди кетма-кет учинчи муддатга Ҳиндистон бош вазири бўлишга интилмоқда. У “Янги сайловларда ҳукмрон партия 370 ўринни, у етакчилик қилаётган иттифоқ эса 400 дан ортиқ ўринни қўлга киритиши керак”, деб ҳисоблайди.

Мутахассислар, ўз навбатида, парламентдаги мухолифат ўринлари сонининг кўпайишини прогноз қилмоқда, аммо у мамлакат ҳукуматини шакллантира оладиган даражада катта эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!