Ҳиндистон Озарбайжоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида киришига яна бир бор вето қўйди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг AnewZ нашри манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Вазият билан таниш бўлган расмийларнинг маълум қилишича, Ҳиндистоннинг жараённи тўсиб қўйиш қарори кўп томонлама дипломатия ва "Шанхай руҳи" тамойилларига зид келади. Шу билан бирга, бу икки томонлама низоларни кўп томонлама ҳал қилишдан бош тортишни назарда тутади, деб ёзади нашр.
Нашр маълумотларига кўра, Деҳлининг бу позицияси Озарбайжон ва Покистон ўртасидаги "биродарлик муносабатлари" билан изоҳланади. Боку ҳозирда ШҲТда "мулоқот бўйича ҳамкор" мақомига эга.
Шу билан бирга, Хитой Озарбайжоннинг аризасини қўллаб-қувватлагани таъкидланмоқда.
Шунингдек, AnewZ манбалари Покистоннинг Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги яқинда қабул қилинган қарори Боку билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилингани ва бу воқеани Арманистон-Озарбайжон муносабатларининг бевосита натижаси сифатида кўриш кераклигини маълум қилди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.