Ҳинд бозорларида Ўзбекистоннинг узум ва олмалари сотувга чиқиши кутилмоқда

Ҳинд бозорларида Ўзбекистоннинг узум ва олмалари сотувга чиқиши кутилмоқда

Ўзбекистон 6 номдаги ҳинд маҳсулотларини, шу жумладан банан, манго, соя ва гуручни импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди.

Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг Индо Органиcс компанияси тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи.

Келишувларга 28 июль куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокараларида эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!