Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганлар содир этган ЙТҲларда 212 киши ҳалок бўлган
Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурҳонов ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъуллари ўртасидаги муҳокамада маълум бўлди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар 707 та йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда 212 киши ҳалок бўлган ва 546 киши турли даражада жароҳат олган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).