Ҳамас кутилмаган баёнот билан чиқди

Ҳамас кутилмаган баёнот билан чиқди

Ал-Қассом бригадалари матбуот котиби Абу Убайда кутилмаган баёнот берди.

«Маҳбусларни ҳимоя қилиш учун тайинланган икки мусулмон аскар сионист маҳбусни отиб ўлдирди. Улар яна икки аёл маҳбусни оғир яралаганлар. Биз ярадор маҳбусларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашяпмиз.

Сионист маҳбуслар ҳаётига даҳл қилган бу ҳаракат тафсилотларини ўрганиш учун қўмита тузилди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил тушунтириш берилади».

ҲАМАС ташкилоти «ўзларининг зарарларига» бўлса ҳам буни очиқ оммага етказиб, бу ишни тергов қилинишини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, босқинчи исроил Ғазода 40.000 дан ортиқ фаластинликларни қатл қилди. Уларнинг катта қисми аёллар ва болалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!