— Бувим уйини менга ҳадя қилган. Ҳозир у ерда амакиларим яшайди. Ҳадя қилинган уй автоматик равишда ҳадя олувчининг номига ўтадими ёки бунинг учун нотариусга мурожаат қилиш керакми? Агар амаким қарши бўлса-чи, қандай йўл тутишим мумкин?
Исми сир тутилди.
Дилфуза Дададжанова, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси:
— Мулк эгаси ўзининг мол-мулкидан ўз хоҳиши билан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, бошқалардан ўзининг мулк ҳуқуқининг бузилишини бартараф этишдан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Фуқаролик кодексининг 502-моддасида ҳадя шартномаси тарифи келтирилган бўлиб, унга мувофиқ мулкдор (ҳадя қилувчи) бошқа шахсга (ҳадя олувчи) га ўзига тегишли бўлган ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади. Агар ҳадя шартномаси предмети кўчмас мулк бўлса, ушбу шартнома албатта нотариал тасдиқланган бўлиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Бундай талаблар бажарилган вақтдан бошлаб, ҳадя қилинган уй-жой ҳадя олувчининг эгалигига ўтади. Аксинча, нотариал тартибда расмийлаштирилмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган турар жойнинг ҳадя шартномаси тузилмаган деб ҳисобланиб, ҳадя олувчининг эгалигига ўтмайди ва у мулк эгаси ҳисобланмайди. Сизнинг ҳолатингизда, бувингиз ўзига тегишли бўлган уй-жойни набирасига, яъни сизга ҳадя қилган бўлса, ҳадя шартномаси ёзма равишда тузилиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши ва реестрга рўйхатга олиниши, шунингдек кадастр хизматлари агентлигидан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Шундагина ушбу уй-жой амалда сизнинг эгалигингизга ўтади ва уйга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.