Ҳабиб Нурмагомедов 500 миллионлик шартнома имзоламоқчи. Бу янги жангнинг гонорарими?

Ҳабиб Нурмагомедов 500 миллионлик шартнома имзоламоқчи. Бу янги жангнинг гонорарими?

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Gorilla Energy энергетик ичимликлар компанияси билан узоқ муддатли янги шартномага имзо чекади.

Ушбу шартнома ярим миллиард рублдан кўпроқни ташкил қилади. Шартномага кўра Gorilla Ҳабиб Нурмагомедовга 7 миллион АҚШ доллари (513 053 100 рубль) тўлаб беради. Келишув расман 18 август куни эълон қилинади.

Шу куни Москва шаҳрида Ҳабиб Нурмагомедов иштирокида катта матбуот анжумани ҳам ўтказилади. Доғистонлик собиқ чемпион истиқболдаги режалари билан ўртоқлашади.

Маълумот учун, Gorilla билан ўзбекистонлик боксчилар ҳам ҳамкорлик қилишади. Улар орасида Шоҳжаҳон Эргашев бу борада анча фаол ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!