Гвинея-Биссауда вақтинчалик президент тайинланди

A A A
Гвинея-Биссауда вақтинчалик президент тайинланди

Гвинея-Биссауда тўнтариш орқали ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар мамлакатнинг вақтинчалик президентини тайинлади, деб хабар бермоқда BBC.

Нашрнинг хабар беришича, тўнтаришдан бир сутка ўтиб, Гвинея-Биссау ҳарбийлари генерал Орта Н'Тамни бир йилга мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари сифатида тайинлади. Аввалроқ ҳарбийлар мамлакат устидан назоратни қўлга олганини эълон қилган эди.

Гвинея-Биссау президенти Умару Сиссоко Эмбало эса чоршанба куни давлат тўнтариши натижасида ўзининг ҳибсга олингани маълум қилганди.

Африка Иттифоқи ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти кузатув миссиялари раҳбарлари қўшма баёнотида ҳарбийларнинг давлат тўнтариши ҳақида берган хабаридан "жиддий хавотир" билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаатига муносабат билдирди

Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари ти