Гвардиола: "Ла Лига ирқчиликка қарши курашни Премер-лигадан ўрганиши керак"

Гвардиола: "Ла Лига ирқчиликка қарши курашни Премер-лигадан ўрганиши керак"

Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Ла Лиганинг "Валенсия"га қарши баҳсида " Реал" вингери Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчиликка асосланган ҳақоратларга муносабат билдирди.

Гвардиоладан Ла Лига Премер-лигадан ўрганиш керакми, деган саволга: "Керак. Бу ерда улар жуда қаттиқ [ирқчиликка қарши курашда]. Улар нима қилишлари кераклигини билишади.Муаммо шундаки, ҳамма жойда ирқчилик бор. Фақат жинс учун эмас, балки ранг учун. Ўйлаймизки, тилимиз бошқасидан яхшироқ, юртимиз бошқасидан яхшироқ. Биз хилма-хилликни инсон каби қабул қилишимиз керак, лекин ҳозир биз бундан йироқмиз. Умид қиламанки, Испания бу борада яхшилади, лекин мени бунга кўзим етмайди” дея жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!