Гросси: Эронда бойитилган уран борлиги ядровий қуролга эга дегани эмас

Гросси: Эронда бойитилган уран борлиги ядровий қуролга эга дегани эмас

Эрон бойитилган ураннинг катта заҳираларига эга эканлиги Теҳрон ядро қуролига эга эканлигини англатмайди, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТE) Эроннинг ядровий дастури мавжудлиги ҳақида билмайди.

«Репорт» хабарига кўра, бу ҳақда агентлик раҳбари Рафаэл Гросси БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг маълум қилган.

«Ураннинг жуда юқори контсентрацияси автоматик равишда сизда ядро қуролига эга бўлганингизни англатмайди. Баёнот қилишда жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Бизда Эрон ядро дастури борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот ёки кўрсатма йўқ», - деди Гросси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!