“Grammy-2019” тақдирлаш маросимини олиб борувчи бошловчининг кимлиги эълон қилинди

“Grammy-2019” тақдирлаш маросимини олиб борувчи бошловчининг кимлиги эълон қилинди

Grammy мукофоти маросими бу йил 61-марта ўтказилади. Тадбир 2019 йил 10 февралга мўлжалланган.

Расмий сайтнинг хабар беришича, бу галги маросимни машҳур қўшиқчи Алиша Киз олиб боради.

Айтиш керакки, қўшиқчи 15 маротаба Grammy мукофотига сазовор бўлган. Бироқ у биринчи маротаба ўзини бошловчи сифатида намойиш этади.

Танқидчилар Алиша Кизнинг Қўшма Штатлардаги энг истеъдодли юлдузлардан бири эканлигини бир неча бор таъкидлаганлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!