Alphabetга тегишли, Google компанияси январь ойини ходимларни қисқартириш билан бошлади. Компания бир нечта жамоаларда юзлаб ходимларни ишдан бўшатади, дея хабар берди Reuters
Интернет-гиганти сешанба куни ўзининг реклама савдо жамоасидан юзлаб ходимларини ишдан бўшатишини маълум қилди.
Ўтган ҳафта Google Voice Assistantдаги юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини, Pixel, Nest ва Fitbit учун масъул бўлган жамоалардаги ходимларни қисқартиришини ва кенгайтирилган реаллик жамоасидаги кўпчиликни ишдан бўшатишини маълум қилди. Қисқартириш марказий муҳандислик гуруҳига ҳам таъсир қилади.
Шунингдек, Amazon.com ўтган ҳафта бир неча юзлаб стриминг ва студия ходимларини, шунингдек, Twitch платформасининг 500 нафар ишчиларини ишдан бўшатишини маълум қилди.
2023 йил январь ойида Alphabet 12 минг иш ўрнини қисқартириш режасини эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.