Ғиждувонда қиморбозлар ўйинига чек қўйилди

Ғиждувонда қиморбозлар ўйинига чек қўйилди

Жорий йилнинг 6 август куни соат тахминан 18:30 ларда Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида туманнинг Барака маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида, маҳалланинг Олтинсой қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ҳ.Ш. исмли шахс ўз уйида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил қилиб, фуқаролар А.Ш., Р.Б. ва Р.Ф. ларнинг қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб бериб қиморхона ташкил қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ҳ.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!