Германиянинг «Berliner Morgenpost» газетасида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди
✏️ «Қайсидир маънода Ўзбекистон ўзини қайта кашф этди. Аниқ мақсадли йўлда амалга оширилаётган ислоҳотлар барқарорлашди. Мамлакат очилди ва минтақа локомотивига айланмоқда. Бу ривожланиш Германия учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам бирдек манфаатли», — дейилади мақолада.
Маълумот: «Berliner Morgenpost» — кунлик адади 100 мингдан зиёд газета. Онлайн шакли билан қўшиб ҳисоблаганда кунлик аудиторияси 500 минг атрофида. «Германия ва Ўзбекистон — катта имкониятга эга шериклик» сарлавҳали мақола «Berliner Morgenpost»дан ташқари, 30 га яқин газета, журнал ва Германиядаги интернет нашрлари, хусусан, «Deutsche PresseAgentur» ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.