Германиядан қайтиб қатағонга учраган ёшлар

A A A
Германиядан қайтиб қатағонга учраган ёшлар

Берди мени ўчоқларга ёқсин деб,
Ёнишимни нодон қолмай кўрсин деб,
Зиёрат деб мозоротда ётдилар,
Тошдек бўлиб жаҳолатда қотдилар.
Йиғлаб дедим ўтганларни ёд айлаб,
Ўзбекдаги камчиликдан дод айлаб,
Энди фиғон айла, турғиз ўзбекни,
Ўргат унга денгиз ичра сузмакни.

Тикон, 1923 йил

Ўзбекистонда 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни этиб белгиланган. Би-би-си Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаевнинг 1920-йилларда хорижда таълим олган ўзбек ёшлари ва уларни ватанда кутган қатағонлар ҳақидаги мақолаларини эътиборингизга ҳавола этади.

Германияда таҳсил олган ўзбекистонлик талабаларнинг умумий сони юзга яқин бўлгани ҳолда бугун уларнинг 15 нафарга яқини ҳақидагина ахборот юртдошларимизга етказилган.

Уларнинг нафақат қатағон этилиши ва фожиали қисматлари билан боғлиқ жараённи тадқиқ этиш, балки илмий-ижодий меросини тўплаш, Европа ва маҳаллий матбуот саҳифаларидаги мақолалари, таржималари, улар томонидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмаларини жамлаш, ҳамда уларнинг Ўзбекистон илм-фани, саноати ва қишлоқ хўжалигини бунёд этишдаги ҳиссаларини ўрганиш ўта муҳим.

Ўтган асрнинг 20-йилларида Турор Рисқулов, Файзулла Хўжаев, Мунаввар қори Абдурашдхонов, Убайдулло Хўжаев, Фитрат сингари халқимизнинг фидоий фарзандлари Туркистоннинг истиқлоли йўлида беомон курашга бош қўшган эдилар.

Улар аввало ўлкани асрий қолоқлик ботқоғидан қутқариш ва чор мустамлакачилиги даврида йўл қўйилган иқтисодий ва маданий таназзулга чек қўйишга интилдилар.

Бу йўлда мавжуд имкониятларнинг барчаси ишга солинди ва миллий кадрлар тайёрлаш ишига алоҳида эътибор қаратилди. Туркистон тараққийпарварлари биринчи навбатда, Ғарбий Европада энг тараққий этган мамлакати - Германия эришган ютуқ ва тажрибаларни ўрганиш зарур, деб ҳисобладилар.

Бунинг учун аввало маҳаллий ёшларни Германияга, шунингдек, Шарқ ва Ғарбдаги бошқа илғор мамлакатларга юбориш, улар ёрдамида бу мамлакатларда эришилган илмий-техник ютуқ ва тажрибалар билан танишиш лозим эди.

Бу фавқулодда муҳим ва мураккаб лойиҳани амалга ошириш учун эса, биринчидан, маблағ топиш, иккинчидан, истеъдодли ёш йигит ва қизларни танлаш, учинчидан, бу йигит ва қизларнинг ота-оналаридан рухсат олиш лозим эди.

Туркистондан турли йўллар билан хорижга талабалар юбориш ҳаракатлари бошланди. Даставвал, 1921 йил 23 апрелда Тошкентда ўтказилган Ўзбек илмий комиссияси мажлисида ўзбеклардан хорижга талабалар юбориш масаласи муҳокама қилинади. Ўзбек илмий комиссияси йиғилишида Туркистоннинг энг қобилиятли ёшлардан ҳеч бўлмаса 10 нафарини хорижга ўқишга масаласини ҳукумат олдига қўйиш таклиф қилинади.

Хорижга талабалар юбориш ҳаракати кейинроқ Бухоро Халқ Совет Республикаси раҳбарлари Файзулла Хўжаев, маориф нозири Фитрат томонидан янада кенгроқ қўйила бошланди. Улар ҳатто бу борада Туркистон Автоном Совет Республикасига ҳам ёрдам кўрсатишади.

Шундай қилиб, Туркистон ва Бухородан 1922 йил охирларида 70 дан ортиқ турли ёшдаги маҳаллий ёш йигит ва қизлар Германиянинг турли шаҳарларидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қишлоқ хўжалиги, текстил саноати, кимё, электротехника, кончилик, фалсафа, педагогика, тиббиёт ва бошқа муҳим соҳалар бўйича ўқишга юборилди.

Фитрат талабаларни Германияда яхши ўқишга, келгусида ўз юртларига яхши мутахассис бўлиб қайтиш ва унинг истиқболи учун фидоий ватанпарвар сифатида хизмат қилишга даъват қилади.

Германияга борганларнинг 16 таси Туркистондан, 56 таси Бухородан, 2 нафари Хоразмдан эди.

Бухоро ҳукумати томонида шу мақсадда 125 минг доллар пул, қоракўл терилар юборади ва бу талабаларнинг 1924 йилгача яшашига етди.

Шунингдек, Берлинда В.Гейсбергстрит кўчасидаги, 39 уйни ҳам сотиб олади ва у туркистонлик талабалар уйига айлантирилади.

Умуман, 1922 йилнинг охирига қадар 200 га яқин Туркистонлик талаба турли йўналишлар бўйича ўқув муассасаларига юборилди. Улардан 25 нафари Туркияга, 25 нафари Озарбайжонга, 50 нафари Москвага, 74 нафари Германияга таҳсил олиш учун йўлландилар.

Ўз даврида Шокир Сулаймоннинг “Туркистон” газетасида чоп этилган мақоласида Европанинг биргина мамлакати Германияда 10000 нафар рус, 4000 нафар япон, 2000 нафар усмонли турк, 200 нафар мисрлик, 500 нафар ҳиндистонлик, 200 нафар араб, 500 нафар эронлик, 500 нафар афғон ёшлари таълим олгани ҳолда бутун Туркистондан 70 талабанинг илм олишини ўта кам деб ҳисоблайди.

“Яқинда Берлинда ўқувчи бир ўртоғимиздан келган хатда фақат Германияда ўқувчи бошқа мамлакат болаларини қуйидагича кўрсатадирки, биз ўз сонимизға қараб уялсоқ, қизорсоқ бўладир”, - деб ёзади у.

Албатта, бу даврда Германияда талабалар 70 тадан анча ортиқ бўлган. Чунки, бу даврда Тошкентда тузилган “Кўмак” ташкилоти томонидан ҳам бир қанча талабалар Германияга йўлланганлар.

Бундан ташқари бир гуруҳ ўқувчилар эса ўз ихтиёрлари асосида ота-оналарининг ҳиммати билан ўқишга борганлар. Улардан бири 1920 йил Туркияга бориб, у ердан олий таълим олиш учун Германияга борган Рауф Расулий эди.

Хорижий таълим тарафдорлари бу талабаларнинг ватан иқтисоди учун қанчалар манфаатли эканини урғулаганлар.

“Ҳаракат қилиб келғуси йилларда Оврупонинг ҳар бурчагига 70 минглаб талабалар юборишимиз керакдир. Бизнинг табиий бойлигимизни четлар эмас, ўзимиз ишлатишимиз керак ва бу йилда ҳар ким маслаҳат қилсун, ўйласун. Ҳар бир маслаҳат, ўйлашнинг натижаси болаларимизни четга юбориб ўқитиш бўлсун”, - деб ёзганди Салимхон Тиллахоний 1923 йилда.

Қатағон

Большевиклар ҳукумати томонидан Германияда таҳсил олаётган Туркистонлик ўқувчиларга нисбатан ишончсизлик йилдан йилга ортиб борди.

Талабаларни ҳали ўқишини тамомламасдан турли хил баҳоналар билан СССРга қайтариш бошланади.

Шу мақсадда уларнинг фаолиятига назорат кучайтирилиб, тазйиқ кўринишини олади.

Бу эса талабаларнинг ҳақли норозилигига олиб келди ва уларнинг бир қисми СССРга қайтишнинг ўзлари учун хавфли бўлиши мумкинлигини англаб қоладилар. Айниқса, 1925 йилда Германияда бўлган Ўрта Осиё давлат университети ректори Мейерсоннинг талабаларни СССРга қайтариш тўғрисидаги талаби Олимжон Идрисий ва талабаларнинг жиддий қаршилигига учради.

Натижада Мейерсон СССРга қайтгач, Германияда келажакда советлар мамлакати учун катта хавф туғдириши мумкин бўлган аксилсовет ва аксилинқилобий кучлар шаклланаётганига ҳаммани ишонтиришга интилади.

Германияга Туркистон ҳукумати томонидан юборилган Турор Рисқулов, Оҳунжон Холмуҳаммедов, Муҳиддин Қориёқубов, Мажид Қодирий, Абдулла Раҳимбаев ва Набижон Қодиров вазиятни юмшатишга интиладилар.

Бироқ, ГПУ (Государственное политическое управление) ташкилоти бу йўналишда ҳам изчил қирғинни бошлаб юборди. 1929 йил Абдуваҳоб Муродий ва Бадри Сайфулмулклар алоҳида-алоҳида қамоққа олиниб маҳв этилди.

1932 йил Ўрта Осиё давлат университетида дарс берувчи Германияда таҳсил олиб қайтган Азиз Алихўжаев устидан иш очилади. 1938 йилнинг 4-9 октябрь кунлари эса Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган илгари Германияда таҳсил кўрган талабаларнинг барчаси “жосус” сифатида отувга ҳукм этилди.

Ваҳоланки улар Германияга йўл олганларида деярли кўпчилиги гўдак эдилар, жумладан, Бухородан Германияда ўқиш учун юборилган 44 нафар ўқувчи ва талабаларнинг 5 нафари 20-24 ёш оралиғида, 9 нафари 17-19 ёш оралиғида, 14 нафари 13-16 ёшларда, 15 таси 11-12 ёшда, 1 таси 10 ёшда бўлган.

Келгуси мақолаларимизда бу ўзбошли ва эркин мияли йигит-қизлар ва болалар ҳақида алоҳида ҳикояларни сизга тақдим этамиз.

Нега Беҳбудий ўгитлари 100 йилдан кейин ҳам долзарб?

Зарварақлар: Буюк Фитрат нигоҳи

Баҳром Ирзаев

Қатағон қурбонлари хотираси музейи катта илмий ходими

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Хитой раҳбари Трамп билан учрашув натижаларини эълон қилди

ХХР раҳбари Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ савдо-иқтисодий муносабатларда барқарорликни сақлаб қолишга келишиб олганини маълум қилди.

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.

Трамп: "Агар Эрон келишувдан воз кечса, у йўқ қилинади"

Трамп бу позицияни Fox News телеканалига берган интервьюсида билдирган.

Трамп: "Эронга қарши ҳарбий операциялар давом этади"

Бу Оқ уй раҳбари баёнотни Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.