Германия Ички ишлар вазирлиги ирқчи неонацистлар гуруҳи “Hammerskins Germany”фаолиятини тақиқлади.
Бу ҳақда “Nachrichten.at” нашри маълум қилди, деб ёзади “Report” .
Маълум қилинишича, ўта ўнгчи “Hammerskins” ва уни қўллаб-қувватловчи “Crew 38” гуруҳлари Германия конституциясига қарши гапиргани учун тақиқланган.
Маълумотларга кўра, 19-сентябр куни Германиянинг 10 штатидаги 28 та аҳоли пунктида гуруҳ марказларида операция ўтказилиб, уларнинг моллари олиб қўйилган.
Ички ишлар вазири Ненси Файзер бу тақиқнинг уюшган ўта ўнглар учун оғир зарба эканлигини айтди: “Бу билан Германияда халқаро даражада фаолият юритаётган неонацист ташкилотининг инсониятга қарши ҳаракатларига чек қўйдик. Бу билан биз ирқчилик ва антисемитизмга қарши аниқ сигнал юбордик”.
Вазир таъқиқлашга тайёргарлик бир йил давомида олиб борилганини таъкидлаб, АҚШ раҳбариятига бу йўналишдаги кўмак учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Маълумотларга кўра, Германияда тахминан 130 аъзоси борлиги айтилган "Hammerskins Germany" 1988 йилда АҚШда ташкил этилган "Hammerskins Nation" ташкилотининг давоми ҳисобланади. Гуруҳ Германияда концерт тадбирларини ташкил қилиш орқали ўта ўнг ташвиқотни олиб боради. Бу гуруҳнинг тугатилиши билан Германия Ички ишлар вазирлиги томонидан тақиқланган ирқчи ташкилотлар сони 20 тага етди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.