Германия вице-канцлери: Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари халқаро қонунларга зид
Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зиддир. Бу фикрни Германия вице-канслери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек билдирди.
DPA агентлиги хабарига кўра, у Исроил расмийлари халқаро қонунларга риоя қилиши кераклигини таъкидлаган.
“Очарчилик, Фаластин аҳолисининг азоб-уқубатлари, Ғазо секторидаги ҳужумлар, биз ҳозир суд қароридан кўриб турганимиздек, халқаро ҳуқуққа тўғри келмайди”, — дея Хабек сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).