Германия Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи миссиясини Рафаҳга юборишни таклиф қилди

Германия Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи миссиясини Рафаҳга юборишни таклиф қилди

Анналена Бербок 2007 йилда ҲАМАС ҳокимиятга келганидан сўнг тўхтатилган Рафаҳдаги Европа Иттифоқи назорат миссияси фаолиятини тиклашни таклиф қилди.

Бербок бу ҳақда Берлинда Германия Конституциянинг 75 йиллигига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Сиёсатчи бу ташаббусни 27 май куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида илгари сурмоқчи. Бербок, шунингдек, Ғазо секторида тинчлик сулҳига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар сулҳ ғоясини яна бир бор қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ Американинг Politico нашри ўз манбаларига таяниб, президент Байден маъмурияти Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти назоратини Европа Иттифоқи миссиясига ўтказишни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!