-Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакилининг таъкидлашича, Исроил ва Ҳамас ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш сақланиб турган бир пайтда, Ғазодаги ёрдам ташкилотлари озиқ-овқат тақсимотини кенгайтирмоқда, касалхоналарни қайта жиҳозламоқда ва таъмирламоқда, ҳамда сув таъминоти тизимларини тиклаш ишларини олиб бормоқда.
-Ёрдам гуруҳлари Исроилнинг БМТнинг Фаластин қочқинлари агентлигига (УНРWА) тақиқ қўйиши Ғазодаги тикланиш ишларига жиддий зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган бир пайтда, ушбу ёрдам ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
-Исроилнинг Ғазога қарши уруши 2023 йил 7 октябрдан бери камида 47 283 фаластинликнинг ўлимига ва 111 472 кишининг яраланишига сабаб бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.