"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди

"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди

Кеча, 18.10.2019 йил соат 06:20 ларда фуқаро Сарвар М. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли автомашинани "Навоий-Зарафшон" йўналиши бўйлаб бошқариб бориши давомида, автомашинага ўрнатилган "газ балони" портлаб кетиши оқибатида автомашина ҳайдовчиси Сарвар М.  (1959 й.т. нафақада) ва йўловчи Рустам М. (1987 й.т.) воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, йўловчи Манзура Б. (1937 й.т.) оғир тан жароҳати олиб Конимех тумани шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!