Туркияга сафаридан сўнг Исломни қабул қилган инглиз аёли аввалги мақсадларидан воз кечиб, ҳаётини Исломга бағишлашга қарор қилган.
Аиша Розали Буюк Британияда имонсиз оилада туғилган. Талабалик давридан бошлаб у кинематография соҳасида ишлагани учун унинг энг катта орзуси актриса ёки режиссёр бўлиш бўлган.
Розали кўплаб филмларда рол ўйнаган, бир қатор сценарийлар ёзган ва ҳаттоки филмга режиссёрлик қилган. Қиз Лос-Анжелесда таълим олган ва бир мунча вақт АҚШда ҳам яшаган.
22 ёшида Розали Туркияга келиши унинг ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлди. Истамбулда у ҳадик бўлишига қарамай, Султонаҳмет масжидига боришга қарор қилди. Ғарбнинг исломга қарши ташвиқоти туфайли у масжидда унга қўпол муомала бўлишидан қўрққан. Бироқ, у дуч келган муҳит қизга чуқур таассурот қолдирди.
“Мен Туркияга дин излаб келганим йўқ. Гуглда Истанбулда кўриш мумкин бўлган диққатга сазовор жойларни қидирганимда, Султонаҳмет масжидини топдим. Мен уни томоша қилишга аҳд қилдим. Бироқ, мен у ерда менга бақиришлари ва ғазабланишларидан қўрқар эдим. Менда мусулмонлар ҳақида фақат оммавий ахборот воситаларидан маълумотлар бор бор бўлганидан улар ҳақида ёмон тасаввур бор эди. Аммо барибир мен у ерга боришга қарор қилдим. Мен кирсам, одамлар намозни ўқиб бўлишган ва дуо қилишаётган экан. Намоз ўқиётганларни томоша қилдим, масжид ичидаги гўзаллик ва осойишталикдан ҳайратландим. Ҳеч ким менга бақирмади, ҳеч ким мени ҳайдаб юбормади, мен шунчаки ҳайратда қолдим ", деган у.
Розалининг айтишича, шундан кейин у Исломни жиддий ўрганишни бошлаган, сўнгра Британияга қайтгач, мусулмон бўлишга қарор қилган. Яна у актриса бўлиш орзусидан воз кечган. Ҳозир 24 ёшли Розали ўзининг Youtube каналини бошқаради, обуначиларга Ислом дини тўғрисида гапириб беради.
“Мен одамларга ёрдам беришни, уларни динга яқинлаштиришни хоҳлайман. Мен Исломга келган одамлар ҳақида ҳикоя қиламан. Мен одамларга ёрдам бермоқчиман, бу менинг ягона мақсадим. Муваффақиятга эришишга умид қиламан. Мен Истанбул ва Туркияни жуда яхши кўраман, чунки бу ерда Ислом билан танишдим. Туркия мен ташриф буюрган биринчи мусулмон мамлакати. Бу ердаги одамлар ажойиб. Муҳит, азон овози – буларнинг барчаси ажойиб", дейди Аиша Розали.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.