Монополияга қарши курашиш қўмитаси Galaxy тиш пастасини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхонага қадоғида Colgate дизайнини имитация қилувчи маҳсулотни сотишни тўхтатишга буйруқ берди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Қўмитага Американинг Colgate-Palmolive компаниясидан Ўзбекистоннинг Torimed Pharm МЧЖ томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилгани тўғрисидаги мурожаат келиб тушди. Маҳаллий корхона Galaxy маҳсулотининг ташқи кўринишини Colgate савдо белгиси билан алмаштириш даражасига қадар ўхшатган.
Colgate-Palmolive компанияси Colgate сўзини қўллаган ҳолда савдо белгиси остида тиш пасталарини ишлаб чиқаради. Torimed Pharm корхонаси ҳам тиш пастаси ишлаб чиқаради, 2016 йилда у Galaxy, Galaksi, Галакси савдо белгисига гувоҳнома олган.
Бироқ тиш пастаси елим идишлари ва қадоғидаги ранглар ҳамоҳанглиги ва бошқа белгилар Colgate-Palmolive компанияси ишлаб чиқарадиган маҳсулот ташқи кўринишини эслатади. Шундай экан, истеъмолчида тиш пастасини ишлаб чиқарувчига нисбатан иккиланиш пайдо бўлиши мумкин, дея қайд этди қўмита.
Носоғлом рақобатга олиб келувчи ҳолат юзасидан қўмита томонидан Torimed Pharm корхонасига нисбатан иш қўзғатилди. Қўмита томонидан Рақобат тўғрисида ги Ўзбекистон қонунининг 13-моддаси бузилган деб топилди.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчига Colgate-Palmolive компанияси маҳсулотлари қадоқларини эслатувчи қадоққа эга маҳсулотларни сотувдан олиш, омборхонадаги қадоқларни йўқ қилиш мажбурияти юклатилди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.