Ғафур Ғуломнинг Қодирийга қарши кўрсатмаси

A A A
Ғафур Ғуломнинг Қодирийга қарши кўрсатмаси

Абдулла Қодирий НКВД томонидан “халқ душмани” дея айбланиб, 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинган эди.

1938 йилнинг 4 октябрида ëзувчи Абдулла Қодирий хозирги ДХХ ўсиб чиққан НКВД нинг қизил (Совет) аскарлари тарафидан отиб ўлдирилган эди. Қодирий отиб ўлдирилиш арафасида НКВД ëллаган провакаторлар уни обрўсизлантирувчи мақолалар эълон қилишган. Қодирийга қарши кўпчилик қаторида Ғафур Ғулом ҳам чақув ëзган.

Набижон Боқийнинг "Қатлнома" китобидан парча:

1938 йилнинг 21 март куни 1905 йили (?) туғилган, Тошкент шаҳрининг Киров депараси, Учқун кўчасидаги 52-уйда истиқомат қиладиган СШЖИ фуқароси бўлмиш жаридачи ёзувчи Ғафур Ғуломни ЎзСШЖ Ички Ишлар халқ Комиссарлиги Давлат Хавфсизлиги бошқармаси IV бўлимининг ходими, давлат хавфсизлиги сержанти ТРИМАСОВ гувоҳ тарзида сўроқ қилади. Сўроқ тасдиқномасида қайд этилишича, Ғафур Ғулом ўрта маълумотли, фирқасиз киши бўлиб, қизил қўшин сафида ҳам, оқларнинг аксил инқилобий аскарлари орасида ҳам… қорасини кўрсатмаган экан. Гувоҳ ёлғон кўргазма берса, жиноий жавобгарликка тортилажаги тўғрисида огоҳлантириладию тергов бошланади.

«Савол: Абдулла Қодирийни яхши танийсизми?

Жавоб: Абдулла Қодирий чинакам миллатчи ҳисобланади. Илгари у савдогар, муштумзўр эди, ўз хўжалигида одамларни мажбуран ишлатарди. Бундан ташқари, Зоҳириддин Аълам, Шоҳидов каби аксилинқилобий кайфиятдаги мусулмон руҳонийлари билан доим апоқ-чапоқ бўлиб юрарди. Ошна-оғайнилари аксилинқилобий фаолияти учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Савол: Қодирийнинг Шўрога қарши аксилинқилобий фаолиятига оид нималарни биласиз? Батафсил гапириб беролмайсизми?

Жавоб: А.Қодирий чинакам аксилинқилобчи, миллатчи. У доим аксилинқилобий, миллатчилик ишлари билан машғул бўларди. Масалан, ўзининг «Калвак махзум», «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» сингари асарларида аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини тараннум этади, ҳозирги замон ўзбек халқига туҳмат қилади, ўрисларнинг устидан кулади. Шунингдек, жамоа хўжалиги қурилишига қарши чиқади, айни чоқда яккахўжалик турмушини улуғлайди.
Эсимда, 1935-36 йилларда Шўро Иттифоқи билан савдо-сотиқ қиладиган битта тижоратчи Қошғардан Тошкентга келди. Ўша тижоратчи Қодирий уйида меҳмон бўлди ва «Ўткан кунлар» романини араб имлосида нашр этиш ва уни Қошғарга жўнатиш тўғрисида Қодирий билан маслаҳатлашди. Бироқ, уларнинг қандай хулосага келгани менга қоронғи. Шу ҳақда Қодирийнинг ўзи менга гапириб берган эди. Бундан ташқари, аксилинқилобчи, миллатчи деб эълон қилинган Вадуд Маҳмуд, Чўлпон, Ғози Юнусовлар билан Қодирий жуда иноқ эди. Бу кимсалар Ички Ишлар Халқ, Комиссарлиги томонидан жавобгарликка тортилган.
1936 йили мен Қодирий билан биргаликда Наби Шариповнинг уйига таклиф этилдим (у аксилинқилобчи, миллатчи эди, ҳозирги пайтда жиноий жавобгарликка тортилган); ўша хонадонга Зоҳириддин Аълам, Шоҳидов, Чўлпон (аксилинқилобий мусулмон руҳонийлари, ҳозир жавобгарликка тортилганлар) ва менга нотаниш кимсалар ҳам таклиф этилган эканлар. Ўтириш давомида фақат сиёсий мавзуда суҳбатлашдилар, ҳамма Шўро ҳокимиятини қоралади, Шўроларга қарши гапиришди. Қодирий: «Шўро ҳукумати заём чиқарди, энди уни мажбурий тартибда одамларга тарқатмоқда», деди. Ўтириш қатнашчиларининг бари Қодирийнинг фикр-мулоҳазасини қўллаб-қувватлашди ва шу ердаёқ заёмга обуна бўлмасликка қарор қилишди ҳамда диндорлар ўртасида заёмга обуна бўлмаслик ҳақида тарғибот юритишга келишиб қўйдилар. Ундан сўнг Шоҳидов бундай деди: «Хотин-қизлар юзини очиб ташлаш мумкин эмас, бу Қуръонда ман этилган. Қолаверса, паранжисини ташлаган аёллар раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар, кейин эрлар хотинларга бўйсунишга мажбур бўлишади — бу ҳол ҳам Қуръонга хилофдир». Бу масалада ҳам диндорлар ўртасида, аёллар юзини очилишига қарши тарғибот ишлари олиб боришга келишдилар.
1936 йилда бир гуруҳ ўзбек ёзувчилари Қозон шаҳрига сафар қилди. Қозон шаҳридаги «Шўро» меҳмонхонасида яшаб турган пайтимизда (Амин Умарий билан Шокир Сулаймонов ҳам биз билан бирга эдилар) Қодирий менга бундай деди: «Татаристонда ва олмонларнинг Эдилбўйи мухториятида озиқ-овқат маҳсулотлари атайлаб тахчил этиб қўйилган. Шўро ҳукумати аҳоли ўртасида норозилик уйғотиш учун жўрттага шундай қиляпти. Олмонияда эса хайр-эҳсон тўпланяпти, йиғимдан тушган маблағ, маҳсулот Татаристон билан олмонларнинг Эдилбўйи мухториятига жўнатиляпти». Сўнгра Қодирий бундай деди: «Ҳарбий жиҳатдан Шўро Иттифоқи Олмониядан кучсиз. Агар уруш бошланиб кетса, Шўро ҳукумати мағлубиятга учрайди».. Ушбу сўзларни эшитишимиз билан Умарий, Сулаймонов ва мен дарҳол Қодирийга эътироз билдирдик. Аммо Қодирий ўз фикридан қайтмади.
Умарий адабиёт билан шуғулланади. Сулаймонов Ўзбекистон Давлат нашриётида ишлайди. Иккови ҳам Тошкент шаҳрида яшайди.
Шундан бошқа айтадиган гапим йўқ.
Менинг сўзларим тўғри ёзиб олинган, ўзим ўқиб кўрдим. Ғ. Ғулом (имзо).

Терговчи: ТРИМАСОВ (имзо).

(А.Қодирийнинг жиноятномаси, 32—34-саҳифалар)


АНГЛАТМА

«Аризагўй Ҳ.Қодирий билан. суҳбатлашганимиз тўғрисида.

1988 йилнинг 27 январ куни мен — ЎзСШЖ Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси бўлим бошлиғининг ўринбосари, подполковник В. А. Петлин, қўмита шошилинч вазифалар ходими Б. И. Тошпўлатов билан биргаликда арзгўй Ҳабибулла Қодирий билан унинг хонадонида суҳбатлашдик. Арзгўй бетоб экан, қиш пайтида хонадонидан ташқарига чиқа олмайди.
Аризада ўртага қўйилган масала юзасидан тушунтирилдики, ДХҚ томонидан тергов қилинган кишиларнинг жиноятномалари танишиб кўриш учун шахсий арзгўйлар қўлига берилмайди. Кейинги саволларга бундай жавоб берилди: арзгўйнинг отаси — Абдулла Қодирий 1938 йилда гўё Ф. Хўжаев раҳбарлик қилган аксилинқилобий, аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва олий жазога ҳукм қилинган, ҳукм ижро этилган. Шундай шахсларнинг кўмилган жойлари ўша даврда расмий ҳужжатларда қайд этилмасди, шунинг учун ҳозир унинг қаерга дафн этилганини аниқлаш имконияти йўқ. 1956 йили у оқланган. Чунки унинг хатти ҳаракатида жиноят таркиби йўқлиги тан олинган.
Суҳбат пайтида Ҳабибулла Қодирий, отасининг ноҳақ жазоланишида Ғафур Ғулом асосий айбдор ҳисобланадими, деган масалага ойдинлик киритмоқчи бўлди. Унга, биз бундай маълумотга эга эмасмиз, деб жавоб берилди. Арзгўй отаси ҳақида ўзи ёзаётган китобда Ғафур Ғуломни қоралаб акс эттиришим мумкинми, деб сўради. Биз унга тушунтирдикки, агар қоралаш учун тўла исботланган, ҳаққоний далил бўлса, ёзиш мумкин, албатта. Акс ҳолда, муаллиф бировга туҳмат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилади. Суҳбат пайтида Ҳабибулла Қодирий айтдики, унинг яқин бир таниши (бундан йигирма йиллар муқаддам) мутлақо тасодифан Абдулла Қрдирийнинг жиноятномаси билан танишиб, унга баъзи тафсилотларни сўзлаб берган экан. Хусусан, арзгўй отасини тергов қилган собиқ терговчи Триғуловнинг кўргазмаси тўғрисида ҳақиқатга яқин тафсилотларни айтди. Бундан ташқари, Абдулла Қодирийнинг иши қайта кўрилаётган вақтда терговга чақирилган арзгўй ўша пайтда баъзи тафсилотни ўзи билиб олган экан.
Суҳбат охирида арзгўй Хабибулла Қодирий, агар отасининг жиноятномаси билан танишиб кўришнинг имконияти йўқ бўлса, ДХҚга ёзган аризаси бўйича унга берилган жавобдан қониққанини эътироф этди; бу масала юзасидан эътирози йўқ экан.
ЎзСШЖ ДХҚ бўлим бошлиғининг ўринбосари, подполковник В. ПЕТЛИН (имзо). ЎзСШЖ ДХҚ шошилинч вазифалар ходими, капитан

Б. ТОШПУЛАТОВ (имзо).

1988 й. 27 январ».

(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 98—99-саҳифалар).

Демак, Ҳ. Қодирий умрининг охирларида ҳам отасининг фожиали ўлимига Ғафур Ғулом сабабчи бўлган, деб тахмин қилади. Лекин ДХҚнинг масъул ходимлари: «Биз бундай маълумотга эга эмасмиз», деб жавоб беришади.

* * *

Ғафур Ғулом 1938 йилда Абдулла Қодирий ҳақида дастлаб кўргазма бергандан сўнг орадан ўн саккиз йил ўтади. Ва 1956 йил январ ойининг ўн олтинчи куни ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг аъзоси бўлмиш Ғафур Ғуломни гувоҳ сифатида сўроҳ қилади. Бу пайтга келиб Ғ. Ғулом олий маълумот олган ва 1946 йилда қўммунистчи фирқага аъзо бўлган эди. Уша кунги тергов тасдиқномасида асосан қуйидаги кўргазма қайд этилади.

«Савол: Ёзувчи Абдулла Қодирийни биласизми? Унинг ўтмиши ҳақида Сизга нималар маълум?

Жавоб: Мен ёзувчи Абдулла Қодирийни сиртдан, асарлари бўйича 1925-26 йиллардан бери биламан. Шахсан у билан, тахминан, 1932 йили танишганман. Абдулла Қодирий тошкентлик бўлиб, отаси боғбон эди. Қодирийнинг ўзи адабиёт билан шуғулланарди, бўш пайтларида укалари билан боғ юмушларида машғул бўларди.

Савол: 1923-26 йилларда Абдулла Қодирий қаерда, қандай вазифаларни бажарган?

Жавоб: Вақтли матбуотдан менга маълум эдики, у «Муштум» жаридаси билан ҳамкорлик қиларди.

Савол: 1923-26 йилларда «Муштум» жаридасига ким раҳбарлик қилган?

Жавоб' 1923-26 йилларда «Муштум» жаридасига Ғози Юнусов (ҳажвчи), шоир Чўлпон ва Абдулла Қодирий раҳбарлик қилганлар.

Савол: А. Қодирийнинг «Муштум»даги фаолияти ҳақида Сизга нималар маълум?

Жавоб: Қодирий «Муштум» билан ҳамкорлик қилган пайтларда унинг фельетонлари, ҳажвий ҳикоялари босилиб турарди.

Савол: Абдулла Қодирийнинг ғоявий-сиёсий қарашлари ҳақида нима дейсиз?

Жавоб: Абдулла Қодирий мутаассиб мусулмон эди, у барча диний расм-русумларни қатъиян адо этарди. Шунинг учун турмушимиздаги янгиликлар, хусусан, хотин-қизларнинг паранжи ташлаши ҳам унга ғайритабиий туюларди — бундай ҳодисаларга салбий муносабатда бўларди.
У миллатчи эди, асарларида ўрис халқига нисбатан қаҳр-ғазабини акс эттирган. Жамоа хўжалиги қурилишини қораларди, яккахўжаликни афзал кўрарди. Чунки унинг ўзи хўжаликни яккабош бўлиб бошқариш тарафдори эди.

Савол: Абдулла Қодирийнинг аксилинқилобий хатти-ҳаракатлари борасида нималарни биласиз?

Жавоб: Шахсан менга Қодирийнинг аксилинқилобий хатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас.

Савол: Қошғарга жўнатиш учун нашр этилган Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» китоби ҳақида нималарни биласиз?

Жавоб: Эсимда бор, бир сафар Абдулла Қодирий менга ўзининг асарларини Қошғарда ҳам ўқишаётгани ҳақида гапириб берган эди ва асарларини уйғур тилида чоп этиб, Қошғарга юборишни орзу қилганди.

Савол: Абдулла Қодирийнинг Вадуд Маҳмуд, Чўлпон, Ғози Юнусовлар билан ўзаро муносабати ҳақида нималарни биласиз?

Жавоб: Менга маълумки, Вадуд Маҳмуд жариндачи эди: у, Чўлпон, Ғози Юнусов (ҳажвчи), Абдулла Қодирий қалин дўст тутинишган эди. Мен Вадуд Маҳмуд билан шахсан таниш эмасман. 1954 йили Сталинободда (ҳозирги Душанбе шаҳри — изох биздан: Н. Б.) Айнийнинг дафн маросимида қатнашган кезларимда Вадуд Маҳмуд бирмунча вақт Сталинободда яшаганини одамлардан эшитдим.

Савол: Абдулла Қодирийдан аксилшўравий руҳдаги фикр-мулоҳазаларни эшитганмисиз?

Жавоб: 1936 йили Қозон шаҳрида сафарда бўлган пайтимиз, биз меҳмонхонада Абдулла Қодирий билан бирга яшадик. Ушанда у, агар уруш бошланиб қолса, албатта, Ҳитлер ғалаба қозонади, деган эди. Суҳбат устида Амин Умарий ҳам бор эди (у 1946 йилда вафот этган). Бу борада бошқа гап-сўз бўлганини эслай олмайман.

Савол: Сиз Наби Шариповни танийсизми? У билан муносабатингиз қандай эди? Наби Шариповнинг уйига борганмисиз?

Жавоб: Наби Шариповни шахсан танимасдим. Лекин 1936 йили бир марта Наби Шариповнинг уйига меҳмонга таклиф этилдим. Ушанда Чўлпон билан Абдулла Қодирий ҳам боришган эди. Наби Шарипов нима иш қилишини билмайман. Чунки унинг уйида бор-йўғи бир марта бўлганман, холос. Эсимда, ўшанда Наби Шарипов хонадонига биздан ташқари, Чўлпоннинг тоғаси — Ўрта Осиёнинг йирик руҳонийси Зоҳириддин Аълам ҳам ташриф буюрди. Тушлик пайтида Наби Шариповнинг отаси билан Зоҳириддин Аълам мусулмон киши ютуққа эгалик қилиши мумкин эмаслиги, аниқроғи, агар заёмга ютуқ чиқса, текин пулдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги хусусида, ютиб олинган пулни бирорта бева-бечорага ҳадя этиш лозимлиги ҳақида гаплашиб ўтиришган эди. Кейин суҳбат мавзуси кушхонадан гўшт харид қилмаслик тўғрисида кетди; чунки у ерда жонлиқни рисоладагидек сўймайдилар — чалажон ҳолатида ирғитиб юборишади. Ростини айтсам, ҳозир барча гап-сўзларни аниқ эслай олмайман.

Савол: Амин Умарий билан Шокир Суланмоновни танийсизми? Уларнинг тақдири нима бўлган?

Жавоб: Ҳа, Амин Умаров (Амин Умарий) билан Шокир Сулаймоновни адабий фаолияти орқали яхши биламан. Амин Умаров ЎзСШЖнинг ҳар хил нашриётларида хизмат қилган. Шокир Сулаймонов эса шоир эди. Яна айтишим мумкинки, Амин Умаров фаол ёш камол бўлган. 1946 йили Амин Умаров Тошкент шаҳрида вафот этди.

Савол: Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар»„ «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон», «Калвак махзум» асарлари билан танишмисиз? Номлари зикр этилган асарларнинг ғоявий-тарбиявий аҳамияти, бадиий қиммати ҳақида нима дейсиз? Ўша асарлар Қошғарда чоп этилганми?

Жавоб: Ҳа, Абдулла Қодирийнинг асарлари билан танишман. Қодирий ўзининг «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» китобларида Худоёрхон ҳукмронлик қилган даврни ёритган. Абдулла Қодирий бу асарларида ўрнс халқига қаҳр-ғазабини тўкиб солган. Темирланг, Умархон замонидаги «олтин давр»ни қўмсайди. Агар ўшалар каби хонлар бўлганда борми, ўрислар икки дунёда ҳам Туркистонни босиб олишолмасди, деб ҳисобларди. Абдулла Қодирий ўз асарларида Худоёрхонни уқувсиз ҳоким сифатида қоралайди; ўша ярамас охир-оқибатда Туркистонни ўрисларга топшириб қўйди, дейди. «Обид кетмон» романида Қодирий яккахўжаликни улуғлайди, жамоа хўжалиги қурилишини қоралайди. Бу романида Қодирий сифлис (таносил) каби юқумли касалликлар Туркистонга ўрислар томонидан келтирилган, деб талқин этади. Абдулла Қодирий «Калвак махзум» асарида Калвак тнмсолида калавасинипг учини йўқотиб қўйган, эскичага муккасидан кетган мусулмонни тасвирлайди; ҳажвий асар қаҳрамони қулай фурсат туғилдими бас, дарров янгиликни қоралайди, эскиликни тарғиб қилади. Ўз замонида Қодирийнинг бу асари кўп нусхада қайта-қайта нашр этилган.

Савол: Ўзбекистон Йўқсул ёзувчилар уюшмаси ташкилий қўмитасининг собиқ раҳбарлари бўлмиш Қурбонов, Сотти Ҳусаинов, Насрулло Охундийларни танинсизми? Улар ҳозир қаерда?

Жавоб: Ҳа, мен Қурбонов, Ҳусаинов, Насрулло Охундийларни танийман. 1938 йилда Қурбонов Ўзбекистон Йўқсул ёзувчилари уюшмасининг раиси эди, ҳозир у илмий ходим ҳисобланади. Лекин айнан қаерда ишлаётганини билмайман. Сотти Ҳусаинов уруш аайтида қамоққа олинган: эшитишимга қараганда, у жазоланган эмиш. Аммо, қачон, нима учун жазоланганини мен билмайман. Насрулло Охундий ҳозирги пайтда Ўзбекистон Давлат нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишламоқда.

Савол: Педагогика институтининг собиқ профессори Ғози Олим Юнусовни танийсизми?

Жавоб: Мен Ғози Олим Юнусов номини илгари эшитганману, аммо у билан шахсан таниш эмасман. У ҳақда бирор нарса дея олмайман.

Савол. Сиз Иброҳим Назировни танийсизми?

Жавоб. Йўқ, мен Иброҳим Назировни танимайман.
Ушбу иш юзасидан шундан бошқа ҳеч қандай кўргазма бера олмайман.
Тасдиқномага менинг сўзларим тўғри ёзилган, ўзим ўқиб кўрдим.

Ғ. ҒУЛОМ (имзо)

адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО (имзо)».

Терговчи: ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси,

(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 4-8-саҳифалар)

Рассом Туз саҳифасидан олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

Украина уруши янги хавфни очиб берди: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши оптик толали ФПВ дронлар билан ҳужум қилмоқда

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроилга қарши ҳужумларда янги авлод ФПВ дронларидан фаол фойдаланмоқда.

Куба АҚШга «қонли қирғин» билан таҳдид қилди

Гавана юзлаб ҳарбий дронлар ҳақидаги хабарлар ортидан эҳтимолий зарбанинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Кремл Путиннинг Хитойга ташрифидан катта умид қилаётганини билдирди

Россия жорий ҳафтада Владимир Путиннинг Хитойга уюштирадиган ташрифига катта умид боғламоқда.

Президентга энг кўп мурожаатлар қаердан юборилади?

Президент Халқ қабулхонасига ўтган бир ҳафтада 12448 та мурожаат келиб тушди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.