ФВВ ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди

ФВВ ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз:

— Ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

— Электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

— Иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

— Иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

— Газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

— Газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда, газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

— Газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

— Ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

— Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!