Футбол: Тарихий ғалаба қўлга киритилди

Тошкентда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган қитъа чемпионати Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон – Ироқ терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинида истеъдодли футболчиларимиз 1:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этди ва тарихий ғалабага эришди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қитъа чемпиони!
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).